Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сигарета контрабандаси Ўзбекистон бюджетига 100 млрд сўм зарар етказди
26.05.2022 13:39,  
28

Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулоти контрабандасининг маҳаллий бозордаги улуши 15,7% га етди.

2022 йил бошидан бери Ўзбекистон божхона хизмати жами 1 млрд 935 минг сўмга тенг 77 та ноқонуний тамаки маҳсулоти контрабандаси ҳолатини фош этди. Маҳсулотлар мусодара этилиб, йўқ қилинди, деб маълум қилади соф.узнинг ўз манбаси.

2022 йилнинг биринчи чорагининг ўзида давлат бюджетининг йўқотишлари 100 млрд сўмни ташкил қилди. Экспертлар прогнозига кўра, 2022 йил охирига бориб бу кўрсаткич 400-500 млрд сўмга етиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси маъмурий ва жиноий кодексларига мувофиқ, тамаки маҳсулотининг ноқонуний савдоси 50 БҲМ (бугунги кунда 13,5 млн сўм)дан бошланувчи жаримага ва маҳсулот мусодарасига сабаб бўлади. Такрорий қонунбузарлик учун ёки салмоқли миқдордаги ноқонуний айланма учун эса, қуйидагилар кўзда тутилган:

– Жиноий жавобгарлик ва 54 млн сўм ва ундан юқори миқдорда жарима;

– Ахлоқ тузатиш ишлари;

– 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки чеклаш.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан