Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Симсиз гаджетларнинг Android қурилмалар учун хавфли томони маълум бўлди
19.11.2019 06:18,  
437

АҚШнинг Айова ҳамда Перьдю университетларининг кибермутахассислари сўзларига кўра, хакерлар бир қанча Android смартфонлар моделига симсиз уланадиган аксессуарлар орқали бузиб кириш йўлини топишган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Хакерлар қурилмага уланиш учун AT-интерфейсдан фойдаланишади. Улар гаджетга буйруқлар юборадилар, уларнинг ёрдами билан уни хавфсиз уланишга ўтказадилар. Бу эса қўнғироқларни тўхтатиш ва шахсий маълумотларга кириш имконини беради.

Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис Алексей Гришиннинг 360 телеканалига айтишича, қурилмага кириш учун ҳакерлар симсиз қурилмалар – ақлли соатлар, қулоқчинларга хужум қилишмоқда ва унинг ёрдамида смартфоннинг “ишончли зона”сига киришмоқда.

“Аммо сиз ўзингизни тажовузкорлардан ҳимоя қила оласиз”,- дейди PR бўйича маслаҳатчи ва SingularityU Moscow асосчиларидан бири Анастасия Эрнаис-Ескарса.

"Сервис пакетларини ўрнатиш хавфни камайтиради, чунки ҳар бир янгиланадиган қурилма ишлаб чиқарувчилари дастурий таъминотдаги камчиликларни тўлдирадилар", - деди у.

Унинг сўзларига кўра, кўпгина бузиб киришларнинг сабаби хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасликдир: баъзи мавзуларни телефонда муҳокама қилмаган маъқулроқ, фотосуратлар бегона одамларга этиб бормаслиги, пароллар эса ўртача ярим ойда бир марта янгилаб туриш керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан