Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сингапур 3D принтер ёрдамида уйлар қуради
4.03.2016 15:03,  
31

3D-принтер асосида қурилган (чоп этилган) уйлар анъанавий усулда қурилган уйлардан кўра кўпроқ қулайликларга эга. Қурилиш материаллар сарфи, қурилиш муддати оз, иш кучи арзон.  Аммо бундай уйлар вақт синовидан ўтмаган, табиий офатларга бардошлилиги текшириб кўрилмаган. Сабаби технологиянинг янгилигида. 3D уйларни қуриш бошланганига атиги бир неча йил бўлди холос.  

2014 йили АҚШда Contour Crafting технологияси асосида бир сутка давомида 250 кв.м майдонга уй қура оладиган 3D-принтер яратилди.

Принтер бетон қоришмасини дастур асосида, қўлда ясалган бино каркасига қоплайди.

Хитойда намунавий уйлар ва бежирим архитектура объектлари 3D-принтерда чоп этиш бошлаб юборилган. Бундай уйлар алоҳида модуллардан ташкил топган бўлиб, қурилиш учун кетган материаллар сир сақланмоқда.

Энди бу масалага Сингапур ҳам ўз эътиборини қаратмоқда. Яқин 3 йил давомида янги турар жой комплекслари барпо этиш режаланган.

Ҳозир бу лойиҳа техник, экологик ва иқсодий экспертизадан ўтмоқда. Агарда лойиҳа тасдиқдан ўтса, аҳолининг нафақахўр ва ёши катта бўлган қисми  арзон ва сифатли уйларга эга бўлишлари мумкин. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан