Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сингапур компанияси Тошкентда чиқиндилардан ўғит ишлаб чиқариши мумкин
21.02.2020 17:38,  
160

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Сингапурнинг Alpha Global Capital компанияси мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда чиқиндиларни қайта ишлаш йўналишидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш масаласи муҳокама қилинган, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Таъкидланишича, Сингапур компанияси бугунги кунда қаттиқ ва аралаш турдаги чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида экологик тоза ўғитлар ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари тайёрлаш, шунингдек, сувни зарарсизлантириш учун қатор технологияларни ишлаб чиққан.

Пойтахт ҳокимлигидан қайд этилишича, Alpha Global Capital таклиф этаётган технологиялар кичик ҳудудларга мўлжалланган бўлиб, транспорт харажатини талаб этмайди, атроф-муҳитга зарарли моддаларни чиқармайди, шунингдек, энергия тежамкордир.

“Сувни зарарсизлантириш бўйича таклифлари каналларнинг санитар ҳолатини яхшилаш ва ободонлаштириш учун фойдали”, — дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан