Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сингапур коронавирус билан курашиш учун $4.6 млрд маблағ ажратди
18.02.2020 20:05,  
163

18 феврал, сешанба куни Сингапур мамлакат иқтисодиётига зарарли таъсир кўрсатган коронавирус хавфи билан курашиш учун 4,6 миллиард АҚШ доллари ҳажмидаги молиявий пакетни тақдим этди.

Бутунжаҳон молия марказларидан бири бўлган давлатда коронавирус билан боғлиқ 77 та ҳолат қайд этилган. Бу Хитойнинг қуруқлик қисми (72 439), Diamond Princes кемасидан (454) кейинги энг кўп коронавирус ҳолати қайд этилган нуқта бўлди.

Хитой билан яқин алоқада бўлган очиқ иқтисодиётли Сингапурда коронавирус ҳам туризм ҳам савдога жиддий хавф солмоқда.

Сингапур молия вазири Ҳенг Су Кит коронавирусга қарши кураш учун мамлакат бюджетидан 6,4 млрд Сингапур доллари (4,6 млрд АҚШ доллари) миқдорида молиявий пакет ажратилишини маълум қилди. Вазир, шунингдек, ушбу маблағ вирус тарқалишининг олдини олишига умид қилишини қўшимча қилди.

“Вирус тарқалишининг давомийлиги ва жиддийлиги ҳамда унинг глобал иқтисодиётга таъсири ҳалигача номаълум”, — деди у.

Ушбу маблағ вирусдан энг кўп зарар кўрадиган ширкатлар ва оилалар, жумладан авиация, туризм, чакана савдодаги фирмаларга ёрдам пули сифатида берилади.

Шунингдек, вирусдан зарар кўрган оилаларга озиқ-овқат ваучерлари ва бир қисми пул сифатида ёрдам пуллари берилади.

800 миллион Сингапур доллари миқдоридаги пул тўғридан тўғри вирусга қарши кураш учун ажратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан