Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сингапур сабоқлари. Юксак тараққиётга эришиш учун нима қилмоқ керак?
18.11.2018 12:26,  
443

Малайзиядан 1965 йили ажраб чиққан Сингапур коррупция ботқоғига ботган, қашшоқ давлат эди. Аммо ўша даврдан бошланган жараёнлар 30 йил давомида ўз натижасини кўрсатиб келмоқда. Бу жараёнларга Сингапурнинг бош вазири Ли Куан Ю старт берган эди. У ҳукумат тепасида 1990 йилгача бўлиб, бошқаруви натижасида кичик давлат "Шарқий Осиё йўлбарслари" тўртталигига кирди. Дарвоқе, 1960-90 йилларида саноати гуркираб ривожланган Осиё минтақасидаги давлатларни шундай ном билан аталган. Ушбу давлатларга Сингапур қаторида Гонконг, Жанубий Корея ва Тайван киради.

Ли Куан Ю давлатини муваффақиятга қандай эриштирганлиги ҳақида тўхталиб ўтамиз.

1-сабоқ. Инвесторларни жалб қилиш

Бош вазирнинг асосий ташвиши қашшоқ давлат учун маблағ топиш эди. Лондон иқтисодиёт мактабини аъло баҳоларга тугатган Ли Куан Ю бизнесменлардай фикрлаб, фақат инвесторлардангина пул топиш мумкинлигини англаб етади. Табиий бойликлари бўлмаган ва қуруқлик худудлари оз бўлган оролда қандай манфаат кўриш мумкин? Ҳозир ҳам ушбу муаммолар мавжуд бўлса ҳам Сингапурнинг ривожланиб бойишига ҳеч қандай халал бермаяпти.

Ли Куан Юнинг дастлабки бошқарувида Сингапур шундай кўринишда эди.

Потенциал инвесторларнинг сўровларига Ли Куан Ю жавоб ахтарди. Солиқ ҳамда экспортдан имтиёзлар, логистика томондан мамлакатнинг қулай жойлашганлиги, арзон ишчи кучи, давлат томонидан бизнес бошлаб олиш учун ҳеч қандай пора бермай, маблағ киритмай кўмак беришини таклиф қилди. Коррупция билан эса ўзи алоҳида кураш олиб борди.

Сингапур порти. 1960 йиллари бу ерларга АҚШ ва Европа кемалари ёқилғи қуйиш учун киришар эди.

Ҳукумат потенциал инвесторларнинг жамланмасини шакллантирди. Олд қаторларни, асосан, АҚШ миллий транскорпорациялари эгаллади.

Ҳар бир корпорацияларга алоҳида менежерлар тайинланди. Улар амалдорлардан эди, аммо Ли Куан Ю уларга экстра-класс сотувчи мутахассисларига қўйиладиган талабни қўйди: "мижозларга" Сингапур ҳукуматининг таклифларини етказиш, қизиқтириб ва имкон борича таклифларнинг жозибадорлиги билан мафтун қилиш, мижозни қизиқтирган барча керакли маълумотларни ҳеч қандай тўсиқларсиз таклиф қилиш. Мақсад — "мижозларни" мамлакатга жалб қилиш.

Сотувлар воронкасининг конверсияси ҳақидаги маълумотларни топишнинг имкони бўлмади. Аммо инвесторлар мамлакатга келишганини шак-шубҳасиз кўриш мумкин. Сингапур электроника ишлаб чиқаришнинг олдинги ўринларига чиқишида инвесторлар қўйган пойдевор асос бўлди.

2-сабоқ. Зарар кўриб ишлаётган соҳаларга шафқат қилмаслик

Инвесторларнинг келиши маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун муаммолар келтириб чиқарди. Ли Куан Ю дотациясиз ишлашга қодир бўлмаганни қўллаб-қувватлашдан маъни йўқ, деган қарорга келди.

Тўсиқ бўлиб турган божлар масаласини ҳал қилиш керак эди. Чет эл автомобиллари учун бундай божларни маҳаллий автомобиль йиғувчи заводни ва бошқа ишлаб чиқарувчиларни қўллаб туриш учун жорий этилган эди. "Мерседес Бенц" молия директоринингқачонгача завод бундай кўринишдаги дотацияни олиб туради?” деган саволига Ли Куан Ю "доимо" деб жавоб берди.

Ли Куан Ю божларни бекор қилди. Маҳаллий завод дунё гигантлари билан рақобатга дош бера олмади, чиқараётган маҳсулоти нарх ва сифатдан ютқазиб касодга учради. Телевизор ва музлаткич ишлаб чиқарувчилар билан ҳам шундай ҳолат юз берди. Автоиндустриядаги сабаб сингари майдонни фақатгина дунё гигантлари эгаллади.

---------

Маиший ва сиёсий тарафдан маҳаллий ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлашдан воз кечиш нотўғри қарор бўлса ҳам иқтисодий тарафдан ўзини оқлади.

---------

Бирор-бир раҳбарнинг бефойда йўналишдаги тармоқни ёпиш қарорини бизнесга ҳам қўллаш мумкин. Кимнидир ишдан бўшатишга, қайсидир режа ва амбициялардан воз кечишга тўғри келади. Бироқ бу қарор бефойда ва истиқболсиз соҳани елкада ортмоқлаб, унга пул ажратиб юришдан кўра афзалроқдир, негаки, ўша маблағни бошқа истиқболли, фойда келтирувчи ва нафи юқори йўналишга сарфлаш мумкин.

Инвестицион сиёсатнинг тўғрилиги натижасида ҳукуматнинг бизнесдан кўра кўпроқ ва бош оғриғи бўлиб турган маиший мажбуриятлари ўз-ўзидан ҳал бўлди. Ишсиз қолганлар инвесторларга ёлланиб ишлай бошладилар, ўз навбатида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қараганда инвесторлар ишлаш учун қулай шароит тақдим этди ва яхшигина ҳақ тўлай бошлади. Инвесторлар корхонаси кўп даромад кўриши натижасида банкротга учраган маҳаллий чиқарувчиларга қараганда тўланадиган солиқлар миқдори ортди.

Солиқлар давлат учун — даромад манбаи. Барча сарф-харажатдан сўнг соф даромад қолади. Уни эса давлат бизнес сифатида ривожланиш учун йўналтиради. Сердаромад корхона бюжетдан пул олмай, балки уни тўлдириб боради.

3-сабоқ. Зиқна бўлмаслик

Сингапурнинг инвесторлар учун энг "ширин" жойи солиқларнинг пастлиги. Бошқа давлатларга қараганда ҳозир ҳам у ерда солиқлар паст даражада. Бизнесга бўлган солиқ юки — 27,1%. Россияда бу кўрсаткич 47% тенг, Буюк Британияда — 32%. Сингапурда хусусий мулк эгалари бўлган компаниялар, чет элликлар ҳам дивидендлардан солиқ тўламайдилар. Жадвалда кўрсатилган давлатдан фақатгина Бирлашган Араб Амирликлари Сингапурдан ҳам "ўтади".

tvrain.ru

4-сабоқ. Қоидаларда истиснога йўл қўймаслик

Ли Куан Ю ҳукуматда иш бошлашиданоқ қонунни ва унинг олдида барча баробарлигини биринчи ўринга қўйган. Сингапурнинг қонун чиқарувчи тизими Британия колонияси бўлган давридан мерос бўлиб қолган. Ли Куан Ю инглиз тилида сўзлашувчи хитойликлар оиласида вояга етган, инглиз мактабини тугатган ва инглиз маданиятида улғайган. Иккинчи олий юридик маълумотни Кембриж университетида олган. Қонунга бўлган ҳурмат ва унинг олдида ишсиздан то мултимиллиардергача бараварлиги Британия анаъасига киради. Шунинг учун Британия ҳукмрон ҳуқуқ тизимида тарбияланган кадрларни алмаштирмаган. Ўзидан эса қариндош-уруғчилик ва порахўрликка тоқатсизлик, давлат бойликларига кўз олайтирмаслик сифатларини қўшди.

--------

Давлат хизматида барча учун қоидаларнинг бирлиги, дахлсизлар йўқлигини билдирган. Коррупцияда айбланиб қўлга тушдингми - қонун олдида жавоб бер. Кимнинг қариндошисан ёки кимнинг ҳимояси остидасан ва аввал мукофотга лойиқ иш қилганмисан - фарқи йўқ.

-------

Қонунбузарларни ҳақиқатдан ҳам судлашган ва қамашган. Жазодан, фақатгина, ишининг "ҳиди" чиққанини сезиб, чет элган қочиб кетган коррупционерлар омон қолган. Ли Куан Юни ҳам эгаллаб турган амалидан шахсий манфаатларида фойдаланганликда гумон қилинганда у мустақил комиссия туздиради ва комиссия ишини тугатгунча ҳукуматдаги ваколатини вақтинча тўхтатиб туради. Комиссия ҳеч қандай салбий ҳолатни аниқламайди.

Ли Куан Ю "Сингапур тарихи: учинчи дунёдан биринчига" деб, номланган мемуарларида Осиёда коррупцион анъаналар асрлар давомида шаклланиб келганлигини алоҳида таъкидлайди. Ҳозирда Сингапур коррупция энг кам давлатлар ўнталигида рўйхатида узоқ йиллардан бери келмоқда. Transparency International рўйхатида Сингапур 6 - ўринда. Унинг ортида фаровон Швеция, Нидерландия, Канада, Буюк Британия ва Германия турибди.

 

transparency.org.ru

  • Жанубий Шарқий Осиёнинг муаммоларидан яна бири — учлик номи билан машҳур маиялашган гуруҳлардир. Улар ҳудуд ҳаётида муҳим ўрин тутган эди. Сингапур ҳукумати маҳаллий учликлар билан шақатсиз курашди ва бу муаммони муваффиқиятли бартараф қилди. Сингапур тажрибаси оммавий коррупция бўлмаса, мафия мўртлашиб, кучсизланиб қолишини кўрсатди.

Сингапурда бизнес юритишнинг ягона қоидаси — барча нарса барча учун баравар. Агар бизнесмен ҳукуматдаги обрў-эътиборли одамнинг қариндоши бўлса, бу унинг бизнеси ривожланади дегани эмас, балки, амалдор учун қўшимча ноқулай саволлар пайдо бўлиши мумкин, дегани.

5-сабоқ. Рағбат, рағбат ва яна рағбат

Ҳар бир давлат учун унинг фуқаролари — бизнес ходимлари. Фақат улар олдида давлат мажбуриятлари кўпроқ. Асосийси компания ишчилари каби, мамлакат фуқароларига рағбат керак.

Амалдорлар учун давлат иш берувчи бўлганлиги боис уларнинг моддий аҳволига алоҳида эътибор қаратилган. Ҳукуматдаги юқори даражали амалдор йирик хусусий компания топ менежеридай маош олган.

Судя энг қиммат адвокатдан ҳам кўп маош олган - йилига бир неча минг доллар, 1990 йилдан сўнг эса, 1 миллион доллардан юқори.

Сингапурдаги тўй ўтган асрнинг 80-йиллари. Дастлаб, Сингапурда ўқимишли аёлга уйланмаслик урф бўлган эди. Бу урфни Ли Куан Ю миллатнинг генофондига путур етказмоқда, деб ҳисоблайди ва 1983 йилдаги сўзлари билан мунозарага старт берди.

Давлат ташкилотларида ишламайдиганларга давлат пул тўламаган, аммо оқилона иқтисодий сиёсат туфайли уларнинг даромади ошиб боришини кафолатган.

Аҳолини уй билан таъминлаш масаласига Ли Куан Ю алоҳида эътибор қаратган ва ўз мемуарларининг бир нечта бобида келтириб ўтган. Мамлакат мустақиллигининг дастлабки йилларида ён қўшнилари билан жанжал чиқиш эҳтимоли юқори эди. Ҳукумат раҳбари аскарлардан олган хулосаларидан бири: агар солдатнинг яқинлари уй-жой билан таъминланса, у ўз юрти учун ўлишга ҳам тайёр.

Ҳозирги Сингапур Ли Куан Юнинг янг яхши ёдгорлигидир

Ли Куан Ю Бош вазирликдан кетганидан сўнг ҳам ҳукуматда ишини давом эттираверди. 2015 йили вафот этди. Бизнесмен умри давомида қозонган муваффиқиятининг кўрсаткичи унинг топган маблағи ҳисобланади. Ли Куан Юда бундай нарсанинг ўзи йўқ. Сиёсатчи ва амалдор учун ҳисоб рақамидаги миллиардлар асосийси эмас, ҳар ҳолда бунга салбий қаралади. Ли Куан Юнинг асосий кўрсаткичи — ўзидан кейин қолдирган давлатдир.

lifehacker.ru сайти асосида  тайёрланди

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан