Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сингапур ва Ўзбекистон савдо-иқтисодий, инвестицион соҳаларда қандай кўрсаткичларга эга?
17.01.2023 23:50,  
45

Сингапур ва Ўзбекистон деярли барча соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳиятга эга айниқса савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда.

2007 йилда имзоланган "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги битимнинг 3-моддасига мувофиқ ўзаро савдода энг қулай давлат режими ўрнатилган.

2021 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 179,2 миллион долларни (+42,6 фоиз) ташкил этди, жумладан: экспорт – 104 миллион доллар (+79,3 фоиз), импорт – 75,2 миллион доллар (+11,2 фоиз) ташкил қилган.

2022 йилда бу кўрсаткич бироз камайиб 142,7 млн долларни (-20%), жумладан экспорт 104,8 млн долларни (+0,01%), импорт 37,9 млн долларни (-49%) ташкил этди.

Экспортнинг асосини: қора металлар ва улардан тайёрланган буюмлар (69,6%), қурилиш материаллари (5,5%), хизматлар (17,9%) ва бошқалар.

Импортнинг асосини: хизматлар (77,9%), каучук ва улардан тайёрланган буюмлар (8,1%), оптик аппаратлар ва асбоблар (4,9%), механик ускуналар (3,6%), тўқимачилик маҳсулотлари (2,3%) ва бошқалар.

2016-2022 йилларда жами киритилган Сингапур сармояси 700 миллион долларни ташкил этди. 2022 йилда қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 38 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилди:

- Сингапурнинг “Indorama” компанияси томонидан Қўқон суперфосфат заводини модернизация қилиш – 30 миллион доллар;

- Тошкентда Сингапурнинг “TMC Institute” университетининг иккинчи кампусини очиш - 8 млн доллар.

Асосий инвестиция ҳамкори “Indorama” корпорацияси бўлиб, 2010 йилдан буён 650 миллион долларлик 3 та инвестиция лойиҳасини амалга оширди.

шу жумладан:

1. "Индорама Қўқон текстиль" – пахта ип ишлаб чиқариш (2010). Инвестициялар ҳажми 240 миллион долларни ташкил этади.

2. Ип ва тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича "Индорама Агро" тўқимачилик кластери (Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари) (2018 йил). Инвестициялар ҳажми 340 миллион долларни ташкил этади.

3. Қўқон суперфосфат ва аммиак ишлаб чиқарувчи суперфосфат заводини хусусийлаштириш (2019 йил). Инвестициялар ҳажми 67 миллион долларни ташкил этади.

Сингапурлик ҳамкорлар билан биргаликда умумий қиймати 4 миллиард доллардан ортиқ бўлган 15 та янги инвестиция лойиҳалари рўйхати тузилди, жумладан:

- Индорама корпорацияси билан 1 миллиард доллар: карбамид (600 минг тоннагача), аммиак (660 минг тонна), аммиакли селитра (700 минг тонна) ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига "Фарғонаазот" АЖни модернизация қилиш – 500 миллион доллар;

Қизилқум фосфорит комбинати ва Деҳқонобод калийли ўғитлар заводини хусусийлаштириш – 360 миллион доллар;

"Индорама Қўқон" кимё корхонаси қувватларини кенгайтириш (II босқич) - 50 миллион доллар;

синтетик газламалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали "Индорама" корпорациясининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш (саноатга киритилган инвестициялар ҳажми 400 миллион доллардан ошди) - 40 миллион доллар.

2024 йилга бориб лазерли текислаш майдонларини 10 минг гектардан 45 минг гектарга ва 2026 йилга бориб 60 минг гектарга етказиш — 50 миллион доллар;

- қўшма инвестиция фондини ташкил этиш "Franklin Templeton" компанияси билан давлат компанияларига камида 1 миллиард доллар жалб қилиш (Навоий ва Тўрақўрғон ИЭС, Дори-Дармон ва бошқалар);

- CPG International билан биргаликда устувор лойиҳаларга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш учун Ўзбекистон-Сингапур инвестиция компаниясини ташкил этиш - 500 миллион доллар;

- қўшма Дизайн марказини яратиш ва Meinhardt Group билан инфратузилма ва саноат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш (ювиш воситалари учун алкилбензол (231 миллион доллар) ва каустик сода (220 миллион доллар) ишлаб чиқариш), "Янги Тошкент" қурилишининг биринчи босқичи учун инфратузилмани ривожлантириш бўйича 1,5 миллиард долларлик муҳандислик (1 млрд доллар), Тошкент вилоятида иммунобиологик препаратлар ишлаб чиқарадиган фармацевтика корхонасини ташкил этиш (49 млн доллар).

2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда сингапурлик инвесторлар иштирокида ташкил этилган 105 та корхона (+12) (шундан 44 таси қўшма корхона ва 61 таси якка тартибдаги тадбиркорлар) фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралари бўлиб ўтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан