Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Синоптиклар баҳорнинг илк кунлари об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди
28.02.2020 15:48,  
772

Бу йилги қиш мавсуми охирги йиллардаги қишлар каби илиқ бўлди. Ёғинлар асосан ёмғир кўринишида ёғди, фақат вақти-вақти билан қорга айланди. Барқарор қор қоплами фақат республикамизнинг тоғли ҳудудларида кузатилди.

Бу йилги қиш мавсумининг энг совуқ даврларида ҳарорат 2-7 даража совуққача тушди, лекин бундай совуқлар қисқа муддатли бўлди. Энг илиқ кунларда эса ҳарорат 15-20 даражагача кўтарилди, айрим жойларда (мамлакатнинг жануби ва чўл зоналарида) эса ҳароратнинг бундан ҳам юқори бўлгани қайд этилди. Бу кўпроқ қишга қараганда баҳорга хос ҳаводир.

Бу йилги баҳор қуёшли ва жуда илиқ ҳаво билан бошланади. 1-2 мартда кундузги ҳарорат 20-23 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 8-10 даражага юқори.

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 3 мартда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ ҳаво сақланиб туради. 4-5 мартда салқин ва нам ҳаво оқимининг кириши билан ҳарорат фони пасаяди. Республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Бироқ баҳор ойининг биринчи ўн кунлигида об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари кутилмаяпти.

Шуни ҳам назарда тутиш керакки, март ойи жуда инжиқ ой. Бу ойга ҳаво оқими йўналишларининг тез-тез ўзгариб туриши хосдир. Хорижий жанубдан жадал кирадиган жуда илиқ ҳаво оқими Волгабўйи, баъзида Урал ва камдан кам ҳолда Ғарбий Сибирдан кирадиган совуқ ҳаво билан алмашиб туради. Шунинг учун иссиқ ҳаволи давр совуқ ҳароратли давр билан алмашиб туради. Ҳаво оқимлари алмашинуви нам билан биргаликда келса, об-ҳаво нобарқаор бўлиб, ёғингарчилик кузатилади. Ўзбекистонда март ойи йилнинг ҳам ёғинлар миқдори, ҳам ёғингарчиликли кунлар сони бўйича энг кўп ёғингарчилик кузатиладиган давридир. Ўртача ҳисоблаганда, агар шимолий ҳудудлар ва чўл зонасини ҳисобга олинмаса, мартда 10 кундан 15 кунгача ёғингарчиликли кунлар бўлади.

Мартда ёғаётган ёмғирнинг қорга айланиши ва ҳароратнинг манфий кўрсаткичларгача тушиб кетиш ҳолатлари ҳам такрорланиб туради. Ана шундай нохуш об-ҳаво сюрпризларидан бири 2015 йил март ойида қайд этилган. Узоқ муддатли илиқ об-ҳаводан кейин, мевали дарахтлар гуллагандан сўнг, март ойининг охирида республиканинг айрим минтақаларида қор ёғиб, совуқ урган.

Умуман баҳор фаслининг қандай бўлиши тўғрисида айтиш мушкул. Апрелда одатда атмосферанинг нобарқарор ҳолати сақланиб туради. Ёмғирлар кўп ёғади, бироқ улар қисқа муддатли бўлиб, момақалдироқ бўлади, баъзан дўл ёғиб, шамол кучаяди ва шиддат билан эсади.

Майда март ва апрелга қараганда ёғингарчилик кам бўлади, улар одатда ҳудуд бўйича, ҳатто бир шаҳар чегарасида ҳам нотекис тақсимланади, лекин жуда кучли ҳам бўлиши мумкин.

Тоғолди ҳудудларда кучли жала вайрон қилувчи сел оқимларини юзага келтириши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан