Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Синтетик дизель ёқилғиси UNG Petro АЁҚШларида сотила бошлади
18.07.2022 13:08,  
98

Хабарингиз бор, Ўзбекистон нефть ва газ-кимёси саноати тарихида илк бор синтетик ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқариши бошлангани ҳақида хабар қилинган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли UNG Petro корхонаси Uzbekistan GTL заводида ишлаб чиқарилаётган синтетик дизель ёқилғиси савдоси йўлга қўйилганини маълум қилди.

Юқори сифатли ва экологик тоза GTL дизели автомобилларга ёқилғи қуйиш шоҳобчалари орқали ҳам истеъмолчиларга етказилиши бошланди.

/media/in_content_images/photo_2022-07-16_16-37-37.jpg_image

“Uzbekistan GTL заводида ишлаб чиқарилаётган синтетик дизель ёқилғиси ҳажм жиҳатидан (литрда) анъанавий дизель ёнилғисидан 8 фоизгача кўп. Шу сабаб синтетик дизель ёқилғисини сотиб олишда истеъмолчилар маблағлари 8 фоизгача тежалишига замин яратилмоқда. Республика бўйлаб 70 дан ортиқ АЁҚШларда босқичма-босқич миллий синтетик дизель ёқилғиси савдоси йўлга қўйилмоқда.

Харидорлар маҳсулотни нақд ёки пул ўтказиш йўли билан сотиб олишлари мумкин”, дейди UNG Petro корхонаси раҳбари Мирзоҳид Мусаев.

/media/in_content_images/photo_2022-07-16_16-10-28.jpg_image

Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, Uzbekistan GTL заводида ишлаб чиқарилаётган синтетик дизель ёнилғиси юқори эксплуатацион ва экологик жиҳатлари билан анъанавий дизель ёнилғисидан фарқланади.

Мазкур ёқилғи Евро 6 (К-6) экологик синфи кўрсатгичларига мос бўлиб, бозорда ўта талабгир саналади.

/media/in_content_images/photo_2022-06-11_14-21-54.jpg_image

Берилган маълумотларга кўра, бугунги кунга қадар GTL дизелини мамлактимиз иқтисодиётининг йирик корхоналари биринчилар қаторида “Навоий КМК” АЖ, “Навоийуран”ДК, “Олмалиқ КМК” АЖ, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “Ўзнефтегаз бурғулаш ишлари” МЧЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzkabel” АЖ ҚК, “Янги Ангрен ИЭС” АЖ, “Шўртан ГКМ” МЧЖ сотиб олди.

Истеъмолчилар GTL дизелини UNG Petro шохобчаларидан харид қилишлари мумкин.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан