Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарё ҳокими ёнғинда қурбон бўлганларнинг оиласига таъзия изҳор қилди
17.02.2020 16:06,  
604

Бугун Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Сардоба шаҳарчаси “Кўркам диёр” маҳалласи “Робот” кўчасида жойлашган уйда ёнғин содир бўлиб, бир оиланинг олти нафар аъзоси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган эди.

Сирдарё вилояти ҳокимлигининг хабарига кўра, бугун вилоят ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда ташкилотлардан иборат таркибда гуруҳ тузилиб, ҳодиса содир бўлган хонадонга борилди. Вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ҳалок бўлганларнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилиб, ҳамдардлигини билдирган.

Шунингдек, вилоят ҳокими марҳумларнинг дафн маросимларида бош-қош бўлиб, ёнғин содир бўлган уйни қисқа муддатда таъмирлашни буюрган. Таъмирланган уйни воқеа содир бўлган вақтда бошқа жойда бўлган оиланинг 18 ёшли қизи О.Ў.га топширилишини ҳамда уни ўз оталиғига олиб, ҳолидан доимий хабар олиб туришини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, марҳумларнинг мотам тадбирлари ва дафн маросимларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун 30 миллион сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва уларнинг маъракаларини ўтказиш учун масъуллар бириктирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан