Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарё постида 1 миллиардлик парфюмерия воситалари тўхтатиб қолинди
11.07.2020 15:59,  
831

Сирдарё вилоятидаги «Сирдарё» чегара божхона постида тахминий қиймати 1 миллиард 67 миллион сўмлик ноқонуний парфюмерия маҳсулотлари ва автомашина эҳтиёт қисмлари тўхтатиб қолинди.

Вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда давлат хавфсизлиги хизмати вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Россия давлатидан Қозоғистон Республикаси орқали Ўзбекистонга ўтиш учун «Сирдарё» чегара божхона постига “DAF” русумли юк автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган фуқаро Жанибек Шайманов (исми-шарифи ўзгартирилган) ўзининг хатти-ҳаракатлари билан божхона ходимларида шубҳа уйғотади.

Ушбу юк автотранспорт воситаси постдаги мавжуд “Rapisсan” номли инспекцион кўрик мажмуаси (ИКМ) ёрдамида текширилиб, олинган фотосуратлар таҳлил қилинганида, автомобиль юкхонасида йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган товарлар мавжудлиги маълум бўлиб қолди.

Автомашина холислар иштирокида чуқур божхона кўригидан ўтказилганида, юк ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳамда ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган, тахминий қиймати 1 миллиард 67 миллион сўмлик 123 турдаги жами 12 минг 977 дона парфюмерия (атир-упа) маҳсулотлари ҳамда 61 турдаги 18 минг 581 дона, йўл-юк ҳужжатларида кўрсатилгандан анчагина ортиқча автомашина эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди. Ушбу ноқонуний маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан