Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарё вилояти ҳокимлиги ёмғирда қолган хайрия буюмлари юзасидан муносабат билдирди
15.05.2020 00:45,  
1989

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда “Гулистон. Сирдарёдаги оилаларга ёрдам сифатида аҳоли томонидан узатилган буюмларнинг аҳволи...” сарлавҳаси билан эълон қилинган хабар юзасидан муносабат билдирди.

Таъкидланишича, бу ҳолат Гулистон шаҳри Н.Зокиров кўчаси 1-уйда жойлашган вақтинчалик омборхонада кузатилган бўлиб, бу омбор “Сардоба” сув омборида фавқулодда ҳолат юз берганлиги муносабати билан кўнгиллилар томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида юборилган кийим-бош ва бошқа уй-рўзғор буюмларини қабул қилишга мўлжалланган.

Мазкур омборга юборилган буюмлар, аввал Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси ҳодимлари Ўзбекистон ёшлар иттифқи Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан жалб этилган фаол ёшлар (валантёрлар) томонидан очиқ майдонда сараланади, шундан сўнг эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш юқумли касалликлар тарқаши эҳтимолини камайтириш мақсадида дезинфекция қилинган ҳолда турларига қараб омборнинг ёпиқ қисмига жойлаштирилади.

Жорий йилнинг 13-14 май кунлари Гулистон шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кузатилди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган ва одамлар таъбини бироз хира қилишга сабаб бўлган ҳолат, айнан кўнгиллилар томонидан юборилган буюмларни юк машиналаридан туширилиб, саралаш жараёни кетаётган бир вақтда кучли ёмғир ёғган.

"Табиийки, бу ҳолатга у ерда фаолият юритаётган волонтёрлар омборнинг ёмғирдан панароқ қисмида ёмғир тинишини кутиб туришган. Ҳудди шу вазиятда номаълум шахс томонидан суратга олиниб, унинг ижтимоий тармоқда тарқалишига сабаб бўлган.

Энди ушбу маҳсулотларнинг тарқатилишида “прописка” асосида тарқатилиши масаласига тўхталадиган бўлсак, юқорида таъкидлаганимиздек, аввал сараланиб, буюмлар дезинфекция қилинганидан сўнг фавқулодда вазиятда зарар кўрган ҳамда вақтинча эвакуация қилинган аҳолига етказилмоқда", дейилади матбуот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан