Сирдарёда чақалоғини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Сирдарёда чақалоғини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 5 май куни Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани, “Лайлаккўл“ маҳалласида фуқаро Э.Ш. чақалоғини фуқаро Р.Г.га 10 200 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган.

Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, шу вақтда Э.Ш. Сирдарё вилояти ИИБ Т ва ЭҚКБ ҳамда Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. 

Воқеа жойида гумонланувчидан 10 200 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолатга кўра, фуқаро Э.Ш.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноят таркиби мавжуд бўлиб, унга нисбатан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.