Сирдарёда 111 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

Сирдарёда 111 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги нодавлат таълим муассасаларидан бирида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 25 июнь куни соат 14:07да Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Гулистон шаҳар “Наъмуна” маҳалласи Сайхун кўчаси 17-уйда жойлашган "Ideal Study" нодавлат таълим муассасасида ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган.

Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарувчилари томонидан олиб борилган тезкор чоралар натижасида бинода қолиб кетган 111 нафар ўқувчи ҳамда ўқитувчилар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.

Шунингдек, қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бинонинг 1600 м.кв. майдони ёнғиндан асраб қолинди.

Мавзуга доир: Янгийўлдаги Корея-Ўзбекистон қўшма корхонасида катта ёнғин содир бўлди