Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда ақидапарастлик материалларини тарқатиб келган шахслар ушланди
16.04.2022 21:36,  
141

Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси ва вилоят Ички ишлар Бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, Суриядаги “Катибатул Тавҳид ва Жиҳод” халқаро террористик ташкилоти аъзолари томонидан очилган “виртуал гуруҳ”га аъзо бўлиб, ундаги ақидапарастлик материалларни бошқаларга тарқатиб келган 7 нафар шахслар ушланди. Бу ҳақда вилояти ИИБ маълум қилди. 

Суриядаги жангарилар раҳнамоларининг онлайн дарсларида иштирок этиб келишган ва маълум муддат ичида улардан 2 нафари (2001 йилда туғилган “М.О.” ва 2002 йилда туғилган “М.М.”) радикал ғоялар таъсирига тушиб, Сурияга чиқиб кетишга тайёргарлик кўришган. Яшаш жойларида ўтказилган тинтув жараёнида, қўлга олинганлардан жиноятга алоқадор ашёвий далиллар расмийлаштириб олинди.

Тўпланган материаллар асосида, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси тергов бўлими томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан