Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Сирдарёда автобус "бордюр"ни устига чиқиб кетди
15.03.2022 18:56,  
120

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Сирдарёда автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан ЙҲХББ маълумот берди:

2022 йил 14 март куни соат 14:30 ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 92-километрида ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Ж.Р. "Golden Dragon" русумли автобусда ҳаракатланаётиб рул бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсиққа урилган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автобусда ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи бўлган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан