Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда биометрик паспортлар кекса фуқароларнинг уйларида берилмоқда (фото) 
22.01.2020 17:44,  
118

Сирдарё вилояти ҳудудидаги имконияти чекланган ва кекса ёшдаги фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда шаҳар-туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари томонидан биометрик паспортлар берилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, вилоятда истиқомат қилаётган ИИБга келишга имконияти етарли бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларнинг яшаш манзилларига ёки тегишли муассасаларига бориб, биометрик паспорт билан расмийлаштириб келинмоқда.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Жумладан, Сирдарё вилоятида кўп йиллар меҳнат қилган 88 ёшни қаршилаган 2-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган фуқаро Абдуллаева Кашифа Саттахутдиновнага яшаш манзилига ташриф буюрган ҳолда унга эски намунадаги паспорти ўрнига янги биометрик паспорт учун талабнома шакллантирилди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Шунингдек, Сирдарё туманида истиқомат қиладиган 1-гуруҳ ногирони 1977 йил 16 апрелда туғилган фуқаро Ғаниев Шавкатжон Набижоновичнинг яшаш хонадонига бориб, махсус мобил қурилма орқали биометрик паспорт учун талабнома шакллантирилди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Тайёр бўлган биометрик паспортлар бошқарма Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига етиб келгандан сўнг, шаҳар-туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига хабар берилмоқда ҳамда шу куннинг ўзида ўз эгаларига тарқатиш чоралари кўрилмоқда.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан