Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда бир ёшли чақалоғини 17 минг долларга сотаётган аёл ушланди
22.07.2020 12:51,  
274

Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Сирдарё вилояти бошқармаси ва Сирдарё вилояти ИИБ ТEҚКБ ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида одам савдоси юзасидан тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбирда Гулистон шаҳар Х.Дўстлиги кўчаси, «Шоҳруҳ» меҳмонхонаси рўпарасида тадбирга харидор сифатида жалб этилган М.Х.га Гулистон шаҳарда яшовчи Ў.А. 2019 й.т, вояга етмаган қиз фарзанди Ў.Л.ни 17.000 (ўн етти минг) АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, далилий ашё сифатида 17.000 (ўн етти минг) АҚШ доллар пуллар баённома асосида расмийлаштириб олинди ҳамда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан