Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда IT-марказ очилди (фото)
3.06.2020 08:59,  
186

1 июн куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида IT-марказ очилди, деб хабар беради ИТ Парк матбуот хизмати. Рақамли технологиялар ўқитиладиган марказ тумандаги гавжум кўчалардан бири Алишер Навоий кўчасида, "Ўзбектелеком" АК биносида жойлашган.

Фото: IT Парк матбуот хизмати

132 м² янги филиалда дастурлаш, робототехника, киберспорт бўйича дарс бериш учун барча шароитлар мавжуд.

Фото: IT Парк матбуот хизмати

Марказда қуйидаги фанлар ўқитилади:

  • компютер саводхонлиги;
  • MS Office билан чуқур ишлаш;
  • веб дастурлаш тиллари;
  • графика ва дизайн асослари;
  • мобил иловаларни яратиш;
  • Python дастурлаш тили;
  • Arduino ва Lego Mindstorms асосида мобил робототехника;
  • киберспорт ўйинлари.
Фото: IT Парк матбуот хизмати

Курслар учта ёш тоифасида болалар ва ёшларни тайёрлашга қаратилган: 9 ёшдан 15 ёшгача, 16 дан 19 ёшгача ва 20 дан 25 ёшгача.

Фото: IT Парк матбуот хизмати

Бундан ташқари, ушбу IT-марказда, бошқа тармоқларда бўлгани каби, карантиндан кейин тадбирлар, онлайн веб-семинарлар, семинарлар, э-спорт ва робототехника бўйича мусобақалар ўтказилади.

Фото: IT Парк матбуот хизмати

Июн ойида Сирдарё вилоятининг Гулистон, Ховос ва Янгиер шаҳарларида IT-марказининг филиалларини очиш режалаштирилган. Умуман, 2020 йил охирига қадар Сирдарё вилоятида саккизта IT-марказлар очилади. IT-марказларининг харитасини бу ерда кўришингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан