Сирдарёда Камаз пиёдани уриб юборди

Сирдарёда Камаз пиёдани уриб юборди

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Сирдарё вилояти Оқолтин туманида "Камаз" юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 19 август куни соат 16:50 ларда фуқаро Ж.А. бошқарувчидаги "КАМАЗ-532120" юк транспорт воситасида Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган халқаро А-373 автомобиль йўлининг 8 км.да Термез-Тошкент йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб йўлнинг белгиланмаган қисмини кесиб ўтаётган фуқаро Д.М ни уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

Натижада пиёда Д.М. олган тан жароҳатлари оғирлигидан воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш очилган-очилмаги ҳақида хабар берилмаган.

 

Мавзуга доир: Қашқадарёдаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди. Улардан бири 1 яшар гўдак

Самарқанддаги мудҳиш ЙТҲда 4 киши вафот этди, 3 киши жонлантириш бўлимига ётқизилди

Сурхондарёдаги ЙТҲда олти киши ҳалок бўлди. Вафот этганлар орасида 2 ойлик чақалоқ ва 5 ёшли бола ҳам бор