Сирдарёда пахта теримига баракали ҳосил тилаб, қорамол сўйилди

Сирдарёда пахта теримига баракали ҳосил тилаб, қорамол сўйилди

Бугун Сирдарё туманидаги Бахт пахта тозалаш ОАЖ биринчи пахта карвонини қабул қилди. Бу ҳақда Сирдарё тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда  Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Мавлянов, туман сектор раҳбарлари, СИУ раислари, фермерлар ҳамда тегишли ташкилот вақиллари қатнашдилар.

Пахта карвонини қабул қилиш олдидан Сирдарё тумани бош имом-хатиби    А.Исмоилов томонидан  Қурон тиловат қилинди ва олтин хирмонимизга ўз хиссасини қўшаётган барчага куч-ғайрат ҳамда баракали ҳосил тилаб дуолар қилинди ҳамда бир бош қорамол (хўккиз) сўйилиб, қурбонлик қилинди.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Мавлянов тадбирни очиб берди ва пахтани кечиктирмасдан йиғиб олишни ва теримчилар учун зарурий шарт-шароит яратиш хақида гапириб ўтди.

Сирдарё туманида расман пахта йиғим-терими бошланди.