Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Сирдарёда содир бўлган ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди
23.05.2022 23:31,  
3

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2022 йил 23 май куни соат 12:45 ларда, Сирдарё вилояти, Ховос тумани ҳудудидан ўтган А-376 автомобиль йўлининг 234-километрида ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги "Lacetti" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1970 йилда туғилган У.Н. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

ЙТҲ натижасида, "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчиси Ш.А. ва ушбу автомобиль салонида бўлган йўловчи, 1995 йилда туғилган А.А.лар оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида, шунингдек, мазкур автомобиль салонида бўлган яна икки нафар йўловчилар: 2016 йилда туғилган Н.А. ва 2019 йилда туғилган Т.А.лар ҳамда "Nexia" автомобили ҳайдовчиси Н.У. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган. "Nexia" автомобилида бўлган йўловчи, 1992 йилда туғилган Т.Ж. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан