Сирдарёда Spark ағдарилиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Сирдарёда Spark ағдарилиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Сирдарё вилоятида йирик ЙТҲ содир бўлди. ИИВ хабарига кўра, Ховос туманида 18 июль куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшаган 39 ёшли Д.Р. бошқарувидаги Spark русумли автомашинасини “Зомин-Тошкент” йўлининг 122-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай, йўлнинг четига ағдарилиб кетган.

“Натижада ҳайдовчи Д.Р. жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 57 ёшли Т.В. касалхонада вафот этганлар ҳамда яна 2 нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар”, - дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.