Сирдарёда тиббиёт ходимларини калтаклаган шахс ушланди

Сирдарёда тиббиёт ходимларини калтаклаган шахс ушланди

Аввалроқ Сирдарё вилояти Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими навбатчи врачи ва навбатчи фельдшери 6 нафар шахс томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, tез ёрдам ходимларини калтаклаган шахс ушланди. 

ССВ Бош прокурордан шифокорларни калтаклаганларни қаттиқ жавобгарликка тортишни сўради

Маълум бўлишича, 3 июн куни соат 23:30 да Сайхунобод тумани, Дўстлик маҳалласида фуқаро А.Б. нинг олган тан жароҳати юзасидан унинг таниши 27 ёшли Э.Н., тез тиббий ёрдам бўлимига қўнғироқ қилиб тиббий ёрдам кераклигини сўраб Сайхунобод тумани Дўстлик маҳалласига келишликлари маълум қилган вақтида, навбатчи фелдьшер 27 ёшли В.Н. билан ўзаро оғзаки равишда тортишиб қолишиб, телефон орқали бир-бирларини хақорат қилган. 

Тез ёрдам гуруҳидаги навбатчи шифокор 28 ёшли Ж.О., навбатчи фелдьшер В.Н. чақирув бўлган жойга етиб борган вақтда Э.Н. навбатчи фелдьшер В.Н. билан ўзаро тортишиб қолганлиги сабабли уни қўллари ҳамда оёқлари билан танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказган. Шунда, навбатчи шифокор Ж.О. уларни ажратмоқчи бўлган вақтида Э.Н. шифокорни хам қўллари хамда оёқлари билан танасининг турли жойларига уриб унга тан жарохати етказган.

Натижада навбатчи фелдьшер В.Н. ва шифокор Ж.О., лар тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Э.Н., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Э.Н. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Дастлабки тергов харакатлари давом этмоқда.