Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёда янги ИЭС ишга туширилди
21.11.2022 08:02,  
72

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида Туркиянинг “Sengiz Enerji” компанияси томонидан қурилган, қуввати 220 МВт бўлган янги газ-поршенли иссиқлик электр стансияси, 20 ноябр куни соат 10:22 да Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

Мазкур электр станция йилига 1,7 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради.

Станцияда ўрнатилган қурилмаларнинг фойдали иш коеффициенти юқорилиги ҳисобига йилига 150 млн метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ билан қўшимча 685 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

Станция қурилиши давомида 700 нафаргача, ишга тушгандан кейин эса 100 нафар янги иш ўрни яратилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29-март куни Ўзбекистон ва Туркия Президентлари томонидан мазкур электр станция қурилишига старт берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан