Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарёдаги каналда 17 ёшли йигит чўкиб кетгани айтилмоқда
29.04.2022 06:55,  
87

Ижтимоий тармоқларда Янгиер шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи "Саркисов" каналида 17 ёшли ўспирин йигит чўкиб кетганлиги, ҳодиса юзасидан ФВБ қидирув ишларини олиб бораётганлиги хақида хабарлар тарқалди. Сирдарё вилояти ФВБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 апрель куни Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Янгиер шаҳар "Фазилат" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи "Жанубий Мирзачўл" каналида, 17 ёшли фуқаро Ў.Снинг белгиланмаган жойида чўмилаётган вақтида чўкиб кетганлиги маълум бўлган.

Воқеа жойига дарҳол вилоят ФВБ Ёнғин-қутқарув отряди ғаввос-қутқарувчилари етиб борган ва ҳозирда қидирув ишлари амалга оширилмоқда.

Шу билан биргаликда, вилоят ФВБ ва ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тафсилотлар бўйича қўшимча ахборот берилади.

"Шу ўринда барча фуқароларимиздан ёз мавсумида белгиланмаган жойларда чўмилмасликларини ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишларини сўраб қолган бўлардик", - дейилади Сирдарё вилояти ФВБ хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан