Сирдарёдаги қурилишларда вилоятларга қайси ҳудудлар бириктирилгани маълум бўлди

Сирдарёдаги қурилишларда вилоятларга қайси ҳудудлар бириктирилгани маълум бўлди

Сардоба Сув омборининг ўпирилиши оқибатида шикастланган уй-жойларни қайта қуриш ва таъмирлаш Ўзбекистон Республикаси вилоятларига тақсимланган.

Жумладан, Мирзаобод туманидаги тиклаш ва қурилиш ишларига Фарғона, Наманган, Андижон, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари бириктирилган.

Оқолтин туманига Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри бириктирилган.

Сардоба туманига Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси бириктирилган.