Сирдарёдаги ЙТҲ натижасида иккита машина буткул ёниб кетди

Сирдарёдаги ЙТҲ натижасида иккита машина буткул ёниб кетди

Фото: yhxbb.uz

26 октябр, душанба куни соат 18:45 ларда Сирдарё вилояти Оқолтин туманида Nexia ва Chevrolet Niva автомашиналари ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ҳодиса Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган 4Р33 автомобиль йўлининг 9 километрида юз берган. Гулистон-Учтом йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” ҳайдовчиси А.Н. тезлик юқори бўлганлиги сабабли рул бошқарувини йўқотиб қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига ўтиб кетиб, ушбу йўналишда келаётган "Нива Шевролет" русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб йўл транспорт ходисаси содир этган.

Натижада ёнғин келиб чиқиб транспорт воситалари буткул ёниб кетган.

Ҳайдовчиларга ёнғиндан зарар етмаган, ЙТХ натижасида хайдовчилар енгил тан жарохати олиб Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.