Сирдарёдаги ЙТҲда бир киши вафот этди

Сирдарёдаги ЙТҲда бир киши вафот этди

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

23 июль, пайшанба куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида "Nexia" ва "Sinotruk Howo" юк машиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, воқеа соат 19:30 ларда шаҳарнинг Баҳор маҳалласи ҳудудидан ўувчи М-39 халқаро автомобил йўлининг 111 километрида содир бўлган.

1989 йилда туғилган Ғ.Қ. бошқарувидаги "Nexia" автомашинаси олдида турган "Тошкент-Душанбе" йўналишида ҳаракатланаётган "Howo" юк машинасини бориб урган.

Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 31 ёшли Ғ.Қ. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ушбу автомашина йўловчилари 2000 йилда туғилган Б.Турдиев ва М.Бобошеровлар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Тергов Департаменти томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.