Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирка, дафна япроғи, ўргимчаклар... Вабо пайтида Европада қандай даволанишган?
27.03.2020 14:05,  
902

Тарихдаги машҳур "қора ўлат" худди коронавирус каби "ҳайвонлар"дан келиб чиққани айтилган. Энди COVID-19нинг "онаси" илон ёки кўршапалак деб аталмоқда. 

Олдинги давларда эса майда жониворлар ўлатни олиб келган (юмронқозиқлар, қуён ва бошқа дашт кемирувчилари). Ушбу ҳайвонлар анъанавий равишда Гоби чўлидаги кўчманчилар орасида нозик таом ҳисобланган ва ўша биринчи инфекциялар Мўғулистонда пайдо бўлган. Кейинчалик номаълум касалликнинг таёқчаси аста-секин Хитойдаги мўғул хонлари томонидан бошқариладиган Юань сулоласи бўйлаб тарқалган. 

Вабо касаллиги самолётлар, тезюрар поездлар бўлмагани сабабли ҳозирги коронавирус каби тез тарқалмади. Aммо у шаҳарга келганида  биринчи инсон ўлими 1320 йилда қайд этилган бўлса, 11 йилдан сўнг Хитойнинг Хебей провинцияси аҳолисининг 90% "қора ўлат"дан вафот этган. Кўп ўтмай, вабо савдогарларнинг карвонлари билан бирга Ҳиндистонга етиб келди ва у ерда миллионлаб одамларни осонгина йўқ қилди.

Европаликлар юқумли касаллик ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмаган бир пайтда, Париж, Лондон ва Рим империясида номаълум "ўлат" ҳақида фақат узоқ миш-мишларни эшитишган.

 

Камончилар ва унинг олов ўқлари

Вьетнам ва Корея ушбу таҳдидга тез муносабат билдиришди. Улар қозонларда сирка билан чегараларда санитария постлари ташкиллаштиришди (ўша пайтда бу инфекцияни даволаш учун жуда самарали восита деб ҳисобланган), шунингдек, камончилар чегараларга жойлаштирилган минора устунларидан (юзларига сирка билан намланган латта билан) чизиқларга яқинлашганларга қарата ўқ узишган. 

Япония унданда қизиқарлироқ иш тутди. Маҳаллий маъмурлар, таназзулга учраган Хитойга табибларни юборишди ва уларнинг ҳисоботидан сўнг денгиз кемалари билан қирғоқларни ўраб олишиб карантин жорий этишди. Шундай қилиб, сайёрада умумий вабо эпидемияси пайтида Корея, Япония ва Вьетнам деярли таъсир кўрмади. 

Мисрда бир йилда бир миллион киши дафн қилинди, Константинополда бутун маҳаллалар вафот этди. 1347 йилнинг кузида вабо Европага кириб келди ва биринчи бўлиб Италия зарбани қабул қилди. Италиянинг Мессина шаҳар портига касалланган миср денгиз эшкакчилари сузиб келди. Aлбатта, ўша пайт европаликлар ушбу касаллик билан қандай курашиш кераклигини умуман билишмас эди.

 

Қочқинларнинг кемалари чўктирилган

Саросимага тушган Мессина аҳолиси шаҳардан қочиб кетишди. Катанияга етиб келишганида егулик билан сув ҳам беришмай уларни шаҳарга киргизишмади. Қочқинлар тез орада йўқ бўлиб кетишди, аммо бу Катанияни қутқара олмади. Вабо худди шу тарзда уни ютиб юборди. Инфекциянинг тарқалишида бошқа денгизчилар ҳам роль ўйнашган. 

Тарихчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 20 та инфекцияланган кема Европа шаҳарларига бактерияни тарқатган. Aввалига, вабо билан курашишда улар юқтирган одамларни ўлдирдилар. Генуя савдогар республикасида катапультлар ёрдамида қочқинларнинг бутун бир флоти чўктирилган эди. Бу бор-йўғи 2 ой ёрдам берди. 1348 йил январига келиб ўлган генуяликлар марказий кўчаларда ётарди. Эпидемия 90 000 одамнинг ҳаётига зомин бўлган эди. Венеция ва Aвиньонда аҳолининг 80 фоизи вафот этган. 

1352 йилда вабо рус ерларидан қора ҳосил йиғиб олди. Чернигов ва Суздаль азоб чекди, Глухов бутунлай йўқ бўлиб кетди. Москва эса камроқ талофат кўрди, аммо Москва шаҳзодаси Семён Гордий ўлатдан вафот этди. Бемор ўртача икки кунда ва болалар ҳамда қариялар эса бир неча соат ичида вафот этардилар.

 

От ва ўргимчакдан дори-дармон

Ҳеч ким гигиена ҳақида билмаган, ҳар қандай эпидемияда қўлларингизни ва юзингизни ювишни унутмаслигингиз керак. Ўрта асрларда Ғарбий Европада (айниқса қишда) тез-тез чўмилиш одатий ҳол эмас эди, шунинг учун ҳаммомга бориб чарчагунча чўмилиш одатини сақлаб қолган рус князликларига қараганда улар кўпроқ азоб чекишган. Иссиқ сув билан ювиниш бактерияларни бутунлай йўқ қилмасаям, ҳеч бўлмаганда ўлат бургалари тарқалишини олдини олди. 

Унинг устига, ўрта аср тиббиётининг ҳолати ёмон эди. Яхши ибодат (камбағаллар учун) ва черковдан катта пул (бойлар учун) ҳар қандай касалликни даволайди деган ишонч туфайли у шунчаки эътиборга олинмади. Бу бемаънилик даражасига етди: агар бемор олдиндан черковга бориб ибодат қилиб пул ташлаб келмаса, шифокор беморга дори беришга ҳақли эмас эди. 

Олимлар қадимги китобларни ўрганиб, беморларни изоляция қилиш ва улардан узоқроқ бўлиш кераклигини тушиниб етишди. Ўрмон ичидаги танҳо уйларга "чорва мозорлари ва ифлос сувлардан узоқроққа" кўчиб ўтиш ва у ерда ов билан кун кўриш билан эпидемиянинг тугашини кутиш таклиф қилинди. Шифокорлар хонага сутли ликопчаларни қўйишни тавсия қилишди, чунки у бактерияларни ўзлаштириб, тунларни ахлатхонада ўтказади ва бу ҳайвонларнинг нафас олишини тозалайди деган ғояни илғор суришган. Ўргимчакларни уйларда кўпайтиришган, чунки улар вабо заҳарини ютишга ёрдам беради дейишган. Бундай нодонлик оқибатида аҳоли ўргимчак чақишидан ҳам ўлди.

 

Сохта маълумот (фейк) учун тилни кесиш

Шунингдек, ўлимга рози шифокорлар касби ҳам мавжуд эди. Улар жуда катта маош олиб, юқтирилган шаҳарларни тарк этмасдилар. Қўрқувни енгиш учун улар бепул шароб олишга ҳақли эди: ҳокимиятнинг сахийлиги эскулапларнинг(врач) маст ҳолатда ишлашига олиб келди. Даволашнинг ўзига хос хусусиятларидан бири вабо пуфакчаларини қизиб турган темир билан куйдириш бўлган. Қурбақа териси яраларга сурилган, магнитлар ёрдамида касалликни “тортишган” ва бойлар ҳатто майдаланган зумраддан компресслар қилишган. Кўчаларда юрганлар ҳозирги тиббий ниқобларнинг намунасини кийиб юришган: юзларига нозик қирмизи барглар, дафна япроғи ва хушбўй тутатқилар солинган қопчаларни боғлашган. Худди шу моддалар вабо шифокорларининг "қора қарға" ниқобларининг бурунларида ҳам бўлган.

Европада шифокорлар илтимосига биноан, меҳмонхоналар, шаробхона ва қимор ўйнаш жойлари ёпилган. Сохта маълумот ва ваҳималарни тарқатувчиларни қаттиқ жазога тортдилар: хиёнаткорлар Венецияда шафқатсиз қамчиланди, Германияда жаллодлар майдонларда тилларини кесишди, чунки ваҳима туфайли мутлақо соғлом одамлар ўз жонига қасд қилишди. Ҳукумат амалдорлари қатағон таҳдиди остида ўрнак бўлиб ўз жойларида қолиб вазифаларини бажаришлари керак эди. Бозорларда харидор овқатини олиб, тангаларни сирка солинган идишга ташлади, шунда савдогар уларни тубидан оларди. Расмий фармон пергаменти ҳам сирка билан намланган.

 

Бу Эбола вируси бўлганми?

Aфсуски, вабонинг тарқалишига черков ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Европада одамлар оломон бўлиб черковларда авлиёлар ҳайкалларини ва хочларини ўпишди ва ундан ҳам кўпроқ касалликни юқтиришди. Бацилла уларнинг муқаддас сувидан ҳам юқди. Бироқ, Рим папаси Клемент VI "Худога ишон ва ўзингни эҳтиёт қил" деган мақолга ишонган. Фақат 4 йил ичида, Европада вабо эпидемияси авжига чиққанида (1347-1351), тарихчиларнинг турли тахминларига кўра, ўша даврдаги аҳолининг 30% дан 60% гача вафот этган. Баъзи замонавий олимлар пандемия ҳатто ўлатдан эмас, балки Aфрикадаги Эбола вирусидан ҳам келиб чиқиши мумкинлигини тахмин қилишди. Қандай бўлмасин, ўрта асрларнинг хроникаларидаги тасвирланган аломатлар унга жуда ўхшашдир.

Aжабланарлиси шундаки, 700 йиллик эпидемияларда озгина ўзгаришлар юз берди. Кўнгилочар масканларни ёпиш, юз ва қўлларни яхшилаб ювиш, эҳтиёт чораларига риоя қилиш ва "сохта маълумот" тарқатиш учун жазо бериш барибир самарали ишламоқда. Умуман олганда, барчамиз соғлом бўлайлик. Шу жумладан, ақлий томондан ҳам.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан