Twitter сиёсий ташвиқот билан шуғулланган минглаб Россия аккаунтларини блоклади

Twitter сиёсий ташвиқот билан шуғулланган минглаб Россия аккаунтларини блоклади

Twitter ижтимоий тармоғи турли ташвиқот (пропаганда) сайтларига алоқадорликда айблаб 32 мингдан ортиқ саҳифаларни блоклаб қўйди. 

"Улар Хитой, Россия ва Туркияга тегишли учта алоҳида-алоҳида операциялар гуруҳини ўз ичига олади", - дейилади хабарда. 

Ижтимоий тармоқ маълумотларига кўра, Россияга тегишли 1152 ҳисоб мамлакат ичида сиёсий ташвиқот билан шуғулланган. Таъкидланишича, ҳисоблар тармоғи сиёсий мақсадларда қайта жойлаштирилган. Бу манипуляция билан боғлиқ ижтимоий тармоқ қоидаларини бузади.

Илгари, Twitter бундай ҳаракатлар учун Россияликларга тегишли баъзи саҳифаларни блоклаб қўйган эди.