Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Сиз яшаётган ҳудуд Бизнес рейтингида нечинчи ўринда?
23.06.2022 00:13,  
206

Маълумки, Ҳукумат қарорига асосан 2019 йилдан буён республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасинин аниқлаш тартиби жорий этилган бўлиб, шунга асосан ҳудудларнинг бизнес рейтинги b-indicator.uz сайтида эълон қилиниб келинмоқда.

Ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш автоматик тарзда “BUSINESS INDICATOR” тизими орқали амалга оширилади.

Хусусан, ўтган даврда ҳудудларнинг 2019 ва 2020 йиллардаги бизнес рейтинги эълон қилинган бўлиб, куни кеча 2021 йилнинг якунлари бўйича ҳам 14 та вилоят ҳамда 205 та туман (шаҳар)ларнинг рейтинги аниқланди.

Рейтинг 17 та индикатор бўйича шакллантирилиб, унда 30 тага яқин масъул идоралар томонидан киритилган қарийб 4 мингта статистик маълумотлар таҳлил қилинди.

2021 йил бизнес рейтингида 14 та ҳудуд ичида 1-ўринда Навоий вилояти бўлса, охирги 14-ўринни Қашқадарё вилояти эгаллади.

Ҳудуд номи

2021 йил

2021 йил 

I ярим йиллик

2020 йил

2020 йил  

I ярим йиллик

2019 йил

Навоий в.

1-ўрин 

(6,7балл)

2-ўрин 

(6,7 балл)

3-ўрин (6,2 балл)

3-ўрин 

(6,4 балл)

2-ўрин 

(6,9 балл)

Тошкент ш.

2-ўрин 

(6,5 балл)

(–0,9 балл)

1-ўрин 

(7,4 балл)

1-ўрин (7,8 балл)

1-ўрин 

(7,4 балл)

1-ўрин 

(6,9 балл)

Фарғона в.

3-ўрин 

(5,8 балл)

(–0,3 балл)

4-ўрин 

(6,1 балл)

9-ўрин (5,4 балл)

5-ўрин 

(5,9 балл)

6-ўрин 

(5,9 балл)

 Андижон в.

4-ўрин 

(5,6 балл)

(+0,5 балл)

12-ўрин  (5,1 балл)

7-ўрин (5,6 балл)

9-ўрин (5,7 балл)

12-ўрин (4,6 балл)

Бухоро в.

5-ўрин 

(5,6 балл)

(–0,6 балл)

3-ўрин 

(6,2 балл)

4-ўрин (6,1 балл)

2-ўрин 

(6,9 балл)

3-ўрин 

(6,5 балл)

Наманган в.

6-ўрин 

(5,4 балл)

(–0,4 балл)

6-ўрин 

(5,8 балл)

2-ўрин (6,2 балл)

4-ўрин 

(5,9 балл)

9-ўрин 

(5,8 балл)

Қорақалпоғистон

Р.

7-ўрин 

(5,4 балл)

(–0,4 балл)

5-ўрин 

(5,8 балл)

5-ўрин (6 балл)

6-ўрин 

(5,8 балл)

4-ўрин 

(6,2 балл)

Хоразм в.

8-ўрин 

(5,4 балл)

(–0,1 балл)

8-ўрин 

(5,5 балл)

10-ўрин (5,1 балл)

8-ўрин 

(5,7 балл)

8-ўрин 

(5,8 балл)

Тошкент в.

9-ўрин 

(5,3 балл)

(–0,1 балл)

10-ўрин  (5,4 балл)

6-ўрин (5,8 балл)

11-ўрин  (5,3 балл)

11-ўрин  (5,1 балл)

Сирдарё в.

10-ўрин 

(5,1 балл)

(–0,2 балл)

11-ўрин  (5,3 балл)

8-ўрин (5,6 балл)

13-ўрин  (5,1 балл)

10-ўрин  (5,3 балл)

Самарқанд в.

11-ўрин 

(5 балл)

(–0,5 балл)

9-ўрин 

(5,5 балл)

12-ўрин (4,6 балл)

7-ўрин 

(5,7 балл)

5-ўрин 

(5,9 балл)

Сурхондарё в.

12-ўрин  (4,8 балл)

14-ўрин  (4,8 балл)

14-ўрин (4,5 балл)

12-ўрин  (5,2 балл)

14-ўрин  (4,3 балл)

Жиззах в.

13-ўрин 

(4,8 балл)

(–0,2 балл)

13-ўрин (5 балл)

11-ўрин (5 балл)

10-ўрин  (5,4 балл)

13-ўрин  (4,3 балл)

Қашқадарё в.

14-ўрин 

(4,7 балл)

(–0,3 балл)

7-ўрин 

(5,5 балл)

13-ўрин (4,5 балл)

14-ўрин (4,6 балл)

7-ўрин 

(5,9 балл)

Бундан ташқари, туман даражасида баҳолаш 6 та йўналиш бўйича амалга оширилди. Туман (шаҳар)лар орасида энг яхши кўрсаткич Ғозғон шаҳрида (Навоий в.) қайд этилган бўлса, энг паст кўрсаткич Ангрен шаҳрида (Тошкент в.) эканлиги аниқланди.

Баҳолаш якунлари 2021 йилда тадбиркорликнинг ривожланишида 2020 йилга нисбатан бир қатор салбий ва ижобий ўзгаришлар бўлганлигини кўрсатди.

Хусусан, ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш (2020 йилга нисбатан қарийб 1,5 баравар ортган), тадбиркорларга қонунчиликда белгиланган тартиб-таомиллар бузилган ҳолда давлат хизматлари кўрсатиш (2020 йилга нисбатан қарийб 3,8% ортган), тадбиркорлик фаолиятида текшириш ва тафтишлар ўтказиш даражаси (2020 йилга нисбатан қарийб 34 мингга ортган), тадбиркорлар иштирокида кўриб чиқилган низолар сони (2020 йилга нисбатан қарийб 2 баравар ортган) ҳамда тадбиркорларнинг банклардаги ҳисобварақларига банд солиш (2020 йилга нисбатан қарийб 104 мингтага ортган) каби йўналишлардаги умумий ҳолат пастлаган.

Бундан ташқари, бошқа 5 та йўналишлар шу жумладан, тадбиркорлар томонидан йўлланган мурожаатлар сони (2020 йилга нисбатан 3 баравар қисқарган), тадбиркорлик фаолиятининг яшовчанлик даражаси (ҳар 1000 та тадбиркорга нисбатан 3 йилдан ортиқ фаолият юритаётган тадбиркорлар сони 260 тадан 275 тага ортган), бўш турган бино-иншоотлар ва ер участкаларни тадбиркорлик фаолияти учун бериш даражаси (2020 йилга нисбатан 10% ортган) ҳамда тадбиркорлар учун тижорат банклари томонидан кредит ажратилиши (2020 йилга нисбатан 10 трлн. сўмга ортган) каби кўрсаткичларда ижобий ўзгариш бўлган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини янада яхшилаш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

Биринчидан, ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳолатларини қисқартириш мақсадида ушбу муносабатларни Қонун ҳужжати билан тартибга солишни белгилаш;

Иккинчидан, ваколатли шахслар томонидан ноқонуний текшириш ўтказилганлиги ёки белгиланган тартиб-таомиллар бузилган ҳолда давлат хизматлари кўрсатилганлиги тўғрисида тадбиркорлик субъектлари томонидан хабар беришни рағбатлантириш тизимини жорий этиш;

Учинчидан, тадбиркорлар фаолиятида солиқ текшируви ўтказадиган мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш мақсадида уларга нисбатан жазо чораларини кучайтириш.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, баҳолаш натижалари ҳамма учун очиқ бўлиб, улардан таҳлилий маълумотномалар тайёрлашда, шунингдек, илмий изланиш олиб бораётган шахслар ўз илмий ишларида ҳам фойдаланишлари мумкин.

Шу сабабли, сайтга ташриф буюринг ва ўзингиз яшаётган ҳудуднинг тадбиркорлик даражаси бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлинг.

Ҳудудларнинг Бизнес рейтинги билан батафсил танишиш учун  b-indicator.uz сайтига ўтинг.

 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан