Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сизга дўмбоқ аёллар ёқадими?
7.10.2019 16:56,  
2228

Мавританияда ғалати одат бор экан. Аёллар қанча семиз бўлса шунча жозибали ҳисобланаркан. Британиядаги Channel4 ТВ канали Unreported World кўрсатуви хабар беришича, ёш қизлар семиртириш лагерларида бўрдоқи молдек боқилади. Кунига 16000 калориягача мажбуран едирилади. Бодибилдинг билан шуғулланувчилар кунига 4000 калория истеъмол қилишини ўйласак, кунига 16000 бу даҳшат.

Маҳаллий урф-одатларга кўра, бақалоқ аёллар гўзал саналади, уларнинг бозори чаққон бўлади. Айниқса, қават-қават ёғ, семизликдан тери тортилган аломати бўлиши бу гўзаллик чўққиси экан.

"Ота-оналар 11-12 ёш қизларини семиртириш учун шу соҳада катта тажриба орттирган хотинларга беради. Овқат ейишни бўйича кундалик режани бажармаганлар калтакланади. Бундай амалиёт қизнинг ўзига ҳамда турмуш қуриш истиқболи учун яхши дейди", семиртирувчи аёл.

Ҳужжатли филмни суратга олиш кунида Муна исмли 11 ёшли қиз қуйидагича калория истеъмол қилади:

Нонушта - 3000
Тушлик - 4000
Кечки - 2000
Жами - 9000

Британия Соғликни Сақлаш Вазирлиги 11 ёшлилар учун тавсия қилган кунлик калория миқдори - 1900.

Қизларнинг ўзи ҳам шунга ишонади, озғинликни гўзаллик, жозибадорлик санайди.

Ҳужжатли филмда бақалоқ аёл камерачининг ёнига келиб биров сўрамаса ҳам "уйимда овқат кўп, мен чиройлиман" деб мақтаниши кулгили туюлди.

Халқаро ташкилотлар босими остида Мавритания ҳукумати бундай амалиётларга қарши тушунтиришлар олиб бормоқда. Қилинаётган ишлар, чора тадбирлар ҳақида гапириб туриб бир расмий "тўғрисини айтсам, ўзимга ҳам дўмбоқ аёллар ёқади" деб куляпти.

Миллий ижтимоий иллатни йўқотиш осон бўлмайди, токи одамлар ўзи тушунмаса бундай зарарли одатларни йўқотиш қийин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан