Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Сквер»даги 1 миллион долларлик жой «хорижлик» тадбиркорга текинга бериб юборилдими?
19.05.2020 10:14,  
677

Тошкент шаҳри тобора зичлашиб, бўш ер деярли қолмаяпти. Балки мегаполислар учун шунақа ҳам бўлиши керакдир. Аммо шаҳарсозлик қоидалари, фуқароларга қулайликлар ҳақида ҳам кимдир қайғурадими? - деб ёзмоқда ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиев.

Виждонан айтингчи, сўнгги йилларда кўчаларда машина қўйиш учун бирор шароит яратилдими? Йўқ. Аксинча муаммо тобора катталашиб бормоқда.

Куни-кеча «Пойтахт» савдо маркази рўпарасидаги автотураргоҳ ўрнида қурилиш ишлари бошланди. Хабар берилишича, бу жой Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 28 мартдаги 467-сонли қарори асосида Чехиянинг «IMP NEW PAY» компаниясига 25 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган инвестиция киритиш шарти билан теппа-текинга, ҳеч қанақа тендерларсиз бериб юборилган.

Энг қизиғи, буни қарангки, қандайдир тасодиф билан чехия компаниясининг 95%лик улушига ўзимизнинг «Real House» қурилиш фирмаси раҳбари, Ўзбекистон фуқароси Исроил Юнусов эгалик қилар экан.

Ва ундан ҳам қизиғи пойтахтнинг қоқ марказида бозор қиймати тахминан 1 млн долларга тенг бўлган бу жой бериб юборилган Чехиянинг «IMP NEW PAY» компаниясининг уставида атиги 1000 крон (40 доллар) бор экан.

Кимни алдаяпмиз? Қачонгача алдаймиз?

Автотураргоҳ борасидаги мантиқсизликлар ҳақида икки оғиз.

Бутун жамоатчилик агар бу ерда бизнес марказ қурилса, унда шу атрофдаги жуда кўп ташкилотларнинг ходимлари машинасини қаерга қўяди, ахир бу ер марказ бўлса, ҳаммаёқда тақиқловчи белгилар бор бўлса, бўш жойдан умид ҳам қилмаса бўладику, дея эътироз билдирмоқда.

Шаҳар ҳокимлиги эса қурилаётган 9 қаватли бинонинг ертўласидаги 3 та қаватда бепул автотураргоҳ бўлишини айтмоқда. Бузилаётган собиқ автотураргоҳда 180та автомобиль учун ўрин бўлган бўлса, қурилиш битганидан сўнг 250та автомобиль учун ўрин қилинар экан. Яъни 70 тага жой кўпаяди.

«Демак, хавотирларга ўрин йўқ, қурилиш якунига кўра автотураргоҳ нафақат йўқолмайди, балки сиғими кенгаяди», дейилади хабарда.

Лекин бу гапларда унчалик ҳам мантиқ йўқ, одамларни чалғитиш бор холос. Ҳозир тушунтираман.

Ушбу автотураргоҳ сиғими шундоқ ҳам ҳозирги шароитда атрофдаги ташкилотлар ходимларининг эҳтиёжлари учун етмас эди. Шу сабабли ҳам ўша атрофларда кўчаларга тақиқловчи белгилар тагига ҳам машиналар қўйиб ташланади. Чунки халқ шунча мажбур, бошқа иложи йўқ.

Энди тасаввур қилинг, бу ерга 3 қавати савдо дўконлари, қолган 6 қавати офислардан иборат бўлган бизнес марказ қурилса, демак ҳозирги сиғимга камида яна 300 та машина қўшилади, деганими? Яъни 250 талик автотураргоҳ 9 қаватли бизнес марказни ўзига камлик қиладику. Бизнес марказни ўзига етмаса, атрофдаги ташкилотлар ходимлари кейин нима қилади?

Шунчаки тасаввур қилинглар, юзлаб инсонлар машиналарини қаерга қўйишади? Бунга кимдир мантиқли жавоб бера оладими?

Ҳа, айтганча яна бир гап. Шаҳар ҳокимлиги инвестор (яъни юртдошимиз) қурилишни анча кеч бошлаганини айтмоқда. Хўш, агар у қурилишни анча кеч тугатса, унда нима бўлади? Яъни қурилиш айтайлик 5-6 йил давом этсачи? Демак 5-6 йилгача 250 талик автотураргоҳ ҳам бўлмайди, шундайми? Бу пайтда аҳоли нима қилади?

Бу ҳозирча жуда оддий ва енгил саволлар холос. Биз ҳали бир юмалаб хорижий инвесторга айланиб олган маҳаллий тадбиркорларимизга ҳеч қанақа тендерсиз, текинга берилган 1 млн долларлик ер ҳақида чуқурлашиб сўрамаяпмиз. Уни бошқа тегишли ташкилотлар кўпроқ сўраши керак аслида...

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан