Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Сквер»даги автотураргоҳ ўрнига нима қурилади?
18.05.2020 23:15,  
555

Ижтимоий тармоқларда «Пойтахт» савдо маркази рўпарасидаги бепул автотураргоҳ ўрнида қурилиш олиб борилаётгани ва энди Тошкентдаги кам сонли бепул автотураргоҳлардан бирининг тақдири номаълум қолаётгани тўғрисида хавотирли хабарлар тарқалди. 

Kun.uz нашри вазиятга изоҳ олиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаев билан боғланди.

«Матбуотчилар кўчасидаги 0,23 гектар майдон Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 28 мартдаги 467-сонли қарори асосида Чехиянинг «IMP NEW PAY» компаниясига 25 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган инвестиция киритиш шарти билан ажратиб берилган. Лойиҳа мунтазам ўтказиб келинаётган «Инвесторлар куни» доирасида тақдим этилган ва бу ерда 1-2-3-қаватлари савдо дўконлари, юқори қаватлари офислардан иборат 9 қаватли бино қурилиши режалаштирилган. Кўпчиликни ўйлантираётган мавзу – автотураргоҳ масаласи бошиданоқ назарда тутилган. Бинонинг ертўла қисми (-1,-2,-3 қаватлари) тўлиғича автотураргоҳ бўлади.

Бу талабни қўйганимиз сабаби маълум – ҳудуд ҳамиша автомобиллар билан гавжум, атрофда турли ташкилотлар кўп, айниқса ёз ойларида сайилгоҳга келувчилар кўп бўлади. Шу пайтгача собиқ автотураргоҳда 180та автомобиль учун ўрин бўлган бўлса, қуриш битганидан сўнг 250та автомобиль учун ўрин қилинади ва энг муҳими ташриф буюрувчилар бу жойлардан бепул фойдаланиши мумкин бўлади.

Демак, хавотирларга ўрин йўқ, қурилиш якунига кўра автотураргоҳ нафақат йўқолмайди, балки сиғими кенгаяди», дейди Фурқат Маҳмудхўжаев.

Ҳокимлик вакили майдон нега очиқ аукционга чиқарилмай қарор билан берилгани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

«Қарор санасига эътибор берсангиз бир йилдан ортиқ вақт ўтган. Инвестор қурилишни анча кеч бошлагани шундай тушунмовчиликлар келтириб чиқарди», дейди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан