Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Словакияда коронавирус туфайли фавқулодда вазият эълон қилинди
30.09.2020 16:43,  
146

Словакия ҳукумати чоршанба куни, 1 октабрдан республикада фавқулодда вазиятни (ФВ) жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Бош вазир Игор Матович журналистларга айтиб ўтди. 

"Коронавирусга қарши курашни кучайтириш мақсадида ҳукумат менинг таклифимга биноан 1 октябрдан фавқулодда режимни жорий этишга қарор қилди, бу баҳордан фарқли ўлароқ нафақат соғлиқни сақлаш соҳасига, балки бизнинг жамоат ҳаётимизнинг баъзи бошқа соҳаларига таъсир қилади", - деди Матович.

Аввалроқ, фавқулодда режим Словакияда ушбу баҳорда, пандемиянинг биринчи тўлқини пайтида, 16 мартдан 16 июнгача ишлаган.

Пайшанба кунидан бошлаб одамлар ўртасида масофа 2 метрдан кам бўлиши шарти билан фуқаролар нафақат ёпиқ жойларда, балки очиқ жойларда ҳам ниқоб тақиб юришлари мажбурий бўлади. Оммавий тадбирларда кўпи билан 50 киши иштирок этиши мумкин.

Ўтган кун давомида Словакияда коронавирус билан касалланганларнинг сони рекорд даражада кўпайган - 567 киши, 75-78 ёшдаги уч бемор касалхоналарда вафот этган. Айни пайтда 5698 киши касал бўлиб, улардан 206 нафари касалхонага ётқизилган, шундан 34 нафари оғир аҳволда.

Пандемия даврида республикада жами 10141 киши коронавирус билан касалланган, 4395 киши соғайган, 48 киши вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан