Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари
8.03.2022 23:12,  
885

Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари қуйидагича:

✔️ L'oreal косметик компанияси ҳам Россияни тарк этди;

✔️Хакерлар Россия Федерал Жазони ижро этиш хизмати, Маданият вазирлиги, Росстат ва бошқа давлат идораларининг веб-сайтларини бузиб киришди. Асосий саҳифаларда урушга қарши суратлар пайдо бўлди;

✔️БМТ ходимларига Украинадаги урушни "уруш" деб аташ тақиқланди.Уларга “уруш” ёки “босқин” сўзлари ўрнига “можаро”, “ҳарбий операция” атамаларини қўллаш тавсия этилади. Шунингдек, ташкилот ходимларига ижтимоий тармоқларда ўз номига Украина байроғини қўшишга рухсат берилмаган;

✔️Англия премьер-лигаси Россиядаги ўйинлар трансляциясини тўхтатганини эълон қилди. Премьер-лига ва клублар Okko хизмати билан шартномани тўхтатишга қарор қилишди;

✔️Еврокомиссия яқин кунларда Украинани ЕИ энергия тармоғига қўшиш ниятида — Европа комиссари;

✔️General Electric Россияда фаолиятини тўхтатганини маълум қилди.Зарур тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш ва минтақадаги мавжуд энергия хизматларини қўллаб-қувватлаш бундан мустасно;

✔️Хитой Украинадаги инқирозни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди — Си Цзиньпин;

✔️Pizza Hut, KFC брендлари (Yum! Brands компанияси) Россияга инвестиция ва ривожланишни тўхтатиб, даромадларни гуманитар мақсадларга йўналтиради;

✔️ British Petroleum Россиядан нефт ва газ сотиб олиш бўйича янги битимлар тузишни тўхтатади — Bloomberg;

✔️Нидерландиядаги интернет провайдерлари мамлакатдаги рус ОАВ сайтларини блоклашни бошлади;

✔️S&P Россиядаги 50 дан ортиқ йирик компаниялар рейтингини пасайтирди. Агентлик Россиянинг бир қатор компаниялари рейтингини "C" ва "CCC-" даражаларига туширди. Ушбу рўйхатда: Газпром, Роснефт, Алросу, X5 Group ва бошқалар бор; 

✔️Канада Украинадан келган қочқинлар учун визасиз режим жорий қилиши мумкин."Бу бир неча ҳафталик масала, қарор юзасидан маслаҳатлашувлар ҳали ҳам давом этмоқда", — деди Украинанинг Канададаги муваққат ишлар вакили Андрей Буквич;

✔️Россия унга қарши қўлланган санкциялар сони бўйича дунёда 1-ўринда;

✔️Apple компанияси россиялик фойдаланувчилар учун YouTube'да ўзининг янги маҳсулотлари тақдимотининг жонли трансляциясига кириш ҳуқуқини очди;

✔️McDonald's Россиядаги 850 та ресторанни вақтинча ёпади;

✔️The New York Times нашри Россиядан ходимларини олиб кетади;

✔️NATOга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари 16 март куни навбатдан ташқари видеоконференция ўтказади;

✔️Австралия Россия Қуролли кучлари, 6 нафар ҳарбий қўмондон ва стратегик аҳамиятга эга бўлган 10 нафар россияликка қарши санкциялар киритди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан