Собиқ иқтисодиёт вазири Бош вазирга маслаҳатчи бўлди 

Собиқ иқтисодиёт вазири Бош вазирга маслаҳатчи бўлди 

Фото: twitter

Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан Нодир Собирович Отажонов “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқарувининг раиси лавозимига тасдиқланди.

Маълумот учун, “Ўзагротехсаноатхолдинг“ АЖнинг ягона акциядори — Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2020 йил 25 февралдаги қарорига мувофиқ Н.С. Отажонов жамият бошқаруви раиси лавозимига тайинланган.

Шунингдек, ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ботир Асадуллаевич Хўжаев Бош вазирнинг саноат ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Б.А. Хўжаев бунга қадар иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимида фаолият юритиб келган.