Собиқ репер ва ИШИД тарғиботчиси Испанияда қўлга олинди (видео)

Собиқ репер ва ИШИД тарғиботчиси Испанияда қўлга олинди (видео)

Британиялик собиқ репер ҳамда Яқин Шарқда Ироқ ва Шом ислом давлати гуруҳи учун хизмат қилган Абдулмажид Абдулборий Испания полицияси томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ал-Жазира нашри хабар бермоқда.

Абдулмажид жанубдаги Алмерия шаҳрида уйини тиббий ниқоб билан тарк этаётган пайтда қўлга олинди.

 

Британия оммавий ахборот воситаларида Бари илгари Британия-Миср фуқаролиги бўлганлиги, аммо ИШИДга қўшилганидан кейин Буюк Британия фуқаролигидан маҳрум бўлганлиги айтилган. У пропаганда видеоларда британча акценти билан гапиргани туфайли Sunday Times газетаси томонидан ИШИДнинг тўрт кишидан иборат «The Beatles » гуруҳи аъзоси деб ном олган (Буюк Британиянинг шу номдаги машҳур гуруҳига қиёсланган).

Сешанба куни у билан бирга яна икки гумондор ҳибсга олинган дейилади Испания ички ишлар вазирлиги баёнотида. «Бу арзирли ҳибсга олиш», деди хавфсизлик манбаси Рейтерга.

У бир неча йиллардан бери Ироқ ва Сурияда бўлган ҳамда ИШИДнинг зўравонлик тарғиб қиладиган видео ва фотоларни суратга олган ва ижтимоий тармоқларда тарғиб қилган.