Санкт-Петербург судида собиқ топ модель Элизавета Дубровинага нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда 78.ру хабар бермоқда.
24 февралга ўтар кечаси Пулкова кўчасидаги уйида Элизавета ўзининг 17 ёшли синглисига камида 189 марта пичоқ урган ва битта қулоғини кесиб ташлаган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Дубровина оғир даражада қотил деб топилиб, 13 йилга қамалди. Марҳума таниқли шоумен Статислав Боретскийнинг севгилиси бўлган.
Модель «шахсий ғараз» туфайли синглисининг қотилига айлангани эътироф этилмоқда.