Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Соф» иш ҳақи рейтингида Ўзбекистон 107 та давлат орасида 99-ўринни эгаллади
1.06.2022 09:27,  
3

Numbeo маълумотларига кўра, Ўзбекистон солиқлардан кейин ўртача ойлик «соф» иш ҳақи бўйича мамлакатлар рейтингида 107 та давлат орасида 99-ўринни эгаллади. Қиймати 277,73 долларни ташкил этди.

МДҲ давлатлари орасида Россия энг яхши натижага эришди – 52-ўрин (804,11 доллар), Арманистон 79-ўринда (425,31 доллар), Қозоғистон 81-ўринда (413,73 доллар), Молдова 86-ўринда (391,36 доллар), Беларус эса 89-ўринда (365,19 доллар).

Рейтинг етакчилари Швейцария (5942,46 доллар), Австралия (4181,45 доллар) ва Сингапур (4158,58 доллар) бўлди. Энг ёмон кўрсаткичлар Покистон (176,85 доллар), Нигерия (163,71 доллар) ва Шри-Ланка (142,32 доллар).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан