Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Sof.uz'нинг танқидий мақоласи мавзуига айланган халқ таълими мудираси ишдан олинди
23.08.2017 10:59,  
8

Июль ойининг 21 санасида сайтимизда “Далага югур, пул йиғ, картошка эк”. Ўқитув-чи?!” сарлавҳали мақола ва аудиоёзув эълон қилинган эди. Аудиоёзув интернет тармоғида тезлик билан тарқалди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан фаол муҳокама қилинди.

Мудиранинг мактаб директорлари иштирокидаги йиғилишда ёзиб олинган сўзлари интернетда шов-шув келтириб чиқарганди. Аудиоёзувда мактаб ўқитувчилари ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари мажбурий меҳнатга қай тариқа мажбурланаётгани акс этганди.

Натижада мақола қаҳрамонига айланган мудира Н. Нишонова ишдан олинди ва номаълум сабабларга кўра шу куннинг ўзида яна ишига тикланди. Сайтимиз бу тушунарсиз воқеа ҳақида “Яна фарғоналик ўқитувчилар муаммоси ҳақида: айтамиз ва қайтамиз” мақоласини эълон қилганди.

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидан олинган хабарга кўра, ўқитувчиларни вазифасига кирмаган бошқа ишга мажбурлаган мудира Н. Нишонова ишдан олинган ҳамда унинг ўрнига собиқ мудира М. Ботирова тайинланган.

Sof.uz республикамиздаги мажбурий меҳнат муаммоларини ёритишда давом этади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан