Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Sof.uz бош муҳаррири “Йилнинг энг фаол журналисти” деб топилди
28.12.2022 18:12,  
67

Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот маркази фаоллар залида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари ходимлари —журналистларнинг йил давомида юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини эътироф этиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилган “Йилнинг энг фаол журналисти” республика кўрик-танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.  

Қувонарли жиҳати шундаки ушбу кўрик-танловда Sof.uz иқтисодий, информацион таҳлилий-танқидий сайти бош муҳаррири Абдулла Чимирзаев “Ёшлар муаммолари ёритилган энг яхши материал учун” номинацияси бўйича кўрик-танлов ғолиби деб эътироф этилди.

Тантанали маросимида мамлакат медиаструктуралари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, соҳада узоқ йиллар фаолият олиб борган фахрий журналистлар иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, “Йилнинг энг фаол журналисти” танлови республика миқёсидаги танлов бўлиб, журналистиканинг барча йўналишларида – телевидение, радио, босма ОАВ, интернет, фотожурналистика соҳасида жамоатчилик томонидан тавсия этилган номзодлар орасидан энг фаол журналистлар аниқланади. Мазкур “Йилнинг энг фаол журналисти” республика танлови 1997 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Ўтган йиллар мобайнида ушбу кўрик-танловда 600 га яқин фаол журналистлар тақдирланган. 

Маълумот учун, Абдулла Чимирзаев 1988 йилда Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани Сарикул маҳалласида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 2005-2009 йилларда Самарқанд давлат университети бакалавриатини тамомлаган. У 2022 йилнинг июнь ойидан буён Sof.uz иқтисодий, информацион таҳлилий-танқидий сайти бош муҳаррири сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан