Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Sof.uz сайтига келган мурожаат ижобий ҳал бўлди.
8.11.2022 13:19,  
68

“Мен Anorbank омонатчисиман. Омонатимдаги пулимни электрон ҳамёнга ташладим, лекин пластик картамга ўтказа олмаяпман. Ҳозир ўғлимни шифохонага олиб келганмиз, таҳлил учун тўлов қилишим керак. Ёнимда эса пул йўқ.

Банкда иккита омонатим бор эди, бирида 400 минг сўм, иккинчисида 2 миллионча пул бор эди. Ҳозирда Андижон шаҳар касалхонасидаман. Болам йиғлаб ётибди. Таҳлил суммаси 975 минг сўм экан. Шу сабабли омонатимдан 1 миллион сўм қайтармоқчи бўлдим. Бугун, 8 ноябрь соат 10:15 лар атрофида омонатимдаги пулимни пластик картамга ўтказаман десам, “Хато” чиқаверди. Шундан кейин банк операторларига телефон қилдим. Оператор 2, 3 дақиқа ичида жавоб берди. Бўлаётган вазиятни айтсам, 5, 10 дақиқа жим бўлиб кетиб, ҳозирда банкда техник таъмир олиб бориляпти, дейишди.”

Ушбу мурожаатдан сабабли Anorbankнинг матбуот хизмати билан боғландик. Бўлган вазиятни Феруза исмли ходимага тушунтирганимиздан сўнг,  ўз телеграм манзилига мурожаатчининг аризасини юборишимизни сўради. Ушбу аризани банк ходимининг телеграм манзилига юборганимиздан кейин,  Шоҳруҳ Умматов яна биз билан боғланиб,  илова орқали ўз омонатларини олганини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан