Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Соғлиғи учун қайғурадиган яқинларингизга буни етказинг
1.07.2016 09:17,  
117

Кун бўйи сояда ойналари берк ҳолда турган автомобиль салонига 2000-4000 мг бензол тўпланади. Бу саломатликка таҳдид солмайдиган меъёрдан 40 баробар ортиқдир, деб ёзмоқда carzone.uz.

Ойнаси берк автомобилга ўтирганлар бензолга ҳаддан зиёд тўйинган ҳаводан нафас олади. Бензол заҳарли модда бўлиб, буйрак, суяклар ва жигарга катта зарари бор. Энг ёмони – бу заҳарли моддани организмдан чиқариб ташлашнинг қийинлигидир.

Автомобиль ҳайдаш йўриқномасида кондиционерни ёқишдан олдин ойнани 2 дақиқа очиб қўйиш тавсия этилган. Бунинг тиббий сабаблари қуйидагичадир.

Ўрганишларга кўра кондиционер ҳавони совутишдан олдин ичидаги пластикдаги бензолга тўйинган, ракни келтириб чиқарувчи ҳавонинг ҳаммасини чиқариб ташлайди. Машина ичида пластик иси анқиганидан буни сезиш мумкин. Буни ҳамиша ҳисобга олишингиз ва ҳавони совутиш олдидан ойнани бир муддат очиб қўйишингиз лозим.

Моторни ишга туширишингиз биланоқ дарҳол кондиционерни ёқманг.  Бу муддат ичида ойна очиқлигича қолсин. Салон ҳавосига тарқаладиган кўплаб углеводородлар (асосан, ҳидли) ва турли қўшимчалар рак касалини келтириб чиқаради.

Ушбу тавсияларимизнинг автомобиль ҳайдайдиган яқинларингиз билан бўлишинг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан