Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорларга қилинган суиқасд юзасидан муносабат билдирди
22.08.2019 16:18,  
59

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 21 август куни Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида шифокорларга беморнинг қариндоши томонидан суиқасд уюштирилиши, шифокорлар хонасига бензин сепиб, хонага ўт қўйиб юборишга уринганига муносабат билдирди.

Вазирлик матбуот химатининг баёнотида айтилишича, бундан бир муддат олдин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан тайёрланган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган.

Унда ўз хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимига бемор ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ёки уларга тан жароҳати етказилишидан иборат қилмишларни Жиноят кодексининг безорилик учун жавобгарликни кўзда тутувчи 277-моддаси билан квалификация қилиш ҳамда ушбу ҳаракатларни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳолаш таклиф этилган.

Таъкидланишича, Андижонда содир этилган воқеа ҳам ушбу лойиҳа қабул қилиниши ниҳоятда долзарблигини яна бир бор кўрсатди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири шифокорларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Бош прокуратурасига ҳам мурожаат билан чиққан эди. Унга кўра, ўз хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимига бемор ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ёки уларга тан жароҳати етказилишидан иборат қилмишлар учун жиноий жавобгарликни кучайтириш ташаббуси илгари сурилган.

Тиббиёт ходимлариги тажовуз қилиш ҳолатларининг содир этилишини асосий сабабларидан бири жамият ва халққа туну кун хизмат қилаётган шифокорларга нисбатан тажовуз қилганлик учун кўзда тутилган жиноий жазоларнинг бирмунча либераллигидир. Оқибатда эса ҳеч бир айби бўлмаган тиббиёт ходимининг соғлиғига тиклаб бўлмайдиган даражада зарар етказган шахслар ҳам айрим ҳолларда амалда ҳеч қандай жазо ўтамасдан қолиб кетаётганини қайд этиб ўтмасдан иложимиз йўқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий Мажлисга шифокорлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини янада мустаҳкамлаш мақсадида амалдаги қонунчиликни янада кучайтириш, шунингдек, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги каби қатор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан фуқароларнинг шифокорларга таҳдид ва тажовуз қилиш каби ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасида жиддий ва кескин чоралар кўриб боришларини, бу борада профилактика ишларини яна кучайтиришларини қатъий сўраган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан