Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Соғликни сақлаш вазирига 4 нафар янги ўринбосар тайинланди
4.07.2020 06:09,  
331

Соғликни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, президент қарори билан Соғликни сақлаш вазирига 4 нафар ўринбосар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Сабиров Улуғбек Юсупхонович тайинланди.

Сабиров Улуғбек Юсупхонович

У.Сабиров 1974 йилда туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)нинг даволаш иши мутахассислиги бўйича тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.

Тайинловга қадар Дерматология ва венерология илмий текшириш институтида турли лавозимларда ишлаган. 2013 йилдан айни пайтга қадар Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Президентнинг жорий йил 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Баситханова Элмира Иркиновна тайинланди.

Э.Баситханова 1958 йилда туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.

Баситханова Элмира Иркиновна

Тайинловга қадар Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасида фаолиятини бошлаган ва кўп йиллар бош шифокор сифатида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, сўнг Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. Айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

3 июлдаги тегишли қарорга асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Шарахметов Шахрух Шатургунович тайинланди. Шу вақтгача ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келган Баҳодир Низомов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

Шарахметов Шахрух Шатургунович (ўртада)

Ш.Шарахметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Молия вазири ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келган.

Президентнинг тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Азизов Абдулла Абдисаламович тайинланди.

Азизов Абдулла Абдисаламович

А.Азизов 1981 йилда туғилган. 2003 йилда Япониянинг Нагоя университетини, 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган.

Шунингдек, Даниянинг Орхус университети магистратурасини, Орхус техника коллежини IT-дастурчи мутахассислиги бўйича тамомлаб, ушбу йўналишда меҳнат фаолиятини бошлаган.

Тайинловга қадар 2006 – 2019 йилларда Данияда қатор нуфузли компанияларда масъул лавозимларда ишлаган. 2019 йил сентябрь ойидан айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан