Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Соғлиқни сақлаш вазири: “Ҳар бир бемор назоратимиз остида бўлади”
20.01.2022 09:07,  
106

Халқимиз соғлиқни сақлаш тизимидан ҳали тўлақонли рози эмас. Соҳани замон талаблари даражасида ривожлантириш учун эса илғор ташаббус ва ғоялар, креатив ёндашувлар зарур.

Давлатимиз раҳбари буни тизим вакилларидан кутяпти. Шу мақсадда олимлар, шифокорлар, ҳамширалар, фармацевтлар, санитария-эпидемиология хизмати вакиллари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида очиқ мулоқот ўтказиш режалаштирилган. 

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев бошчилигида вазирлик мутаҳассисларидан иборат ишчи гуруҳ ушбу тадбир олдидан Фарғона вилоятидаги даволаш муассасаларида бўлиб, ҳудудда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари билан учрашди. 

Вазир мулоқот аввалида юртимиздаги эпидемиологик вазият ҳақида қисқача тўхталиб, касалланишлар сони ортиб бораётгани ва бунинг олдини олиш борасида қилинаётган ишлар ҳақида гапирди. 

“Ҳозир ҳар бир бемор назоратимиз остида. Уларнинг соғайиши, қолаверса, бошқаларга бу хавфли вирус юқмаслиги учун зарур чораларни кўряпмиз. Вакцинация — коронавирус инфекцияси кенг тарқалиб кетишига қарши энг самарали чорадир, — деди у. — Чунки тўлиқ босқичда, қолаверса, бустер дозада эмланганларнинг касалликка қарши курашувчанлик қобилияти ошади. Мамлакатимизга кириб келган янги штамм ҳақида тўхталадиган бўлсак, у аввалги вариантларга нисбатан анча енгил ўтмоқда.

Стационар шароитда даволанаётган 90-95 фоиз беморларда ҳам ўпканинг нафас олиш кўрсаткичи пасайиши ва пневмония белгилари кузатилмаяпти. Энг муҳими, вирусга қарши ремдесивир ва бошқа дори воситаларига бўлган эҳтиёж камайган. Шундан келиб чиқиб, даволаш протоколига ҳам ўзгариш киритдик.  

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳар бир туман ва шаҳар бўлимларида ҳам ҳар куни 24 соат давомида бепул ПЗР-тест топшириш шароити яратилган. Бизда коронавирусга қарши курашиш борасида тажриба ҳам, имконият ҳам етарли.  

Учрашув давомида коронавирусга чалинган беморларни уй шароитида даволашнинг аҳамияти, афзалликлари хусусида ҳам сўз юритилди. Шундан сўнг кун тартибидаги асосий масала — Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига тайёргарлик жараёни ҳақида фикр алмашилди. 

Қайд этилганидек, шу кунгача очиқ мулоқотга Фарғона вилоятидан жами 430 та мурожаат келиб тушган. Шундан 317 таси бевосита тиббиёт ходимларига тегишли. 

Вазир йўлланган ҳар бир мурожаат ечими билан қизиқди. Соҳа вакилларининг таклифларига қулоқ тутди. Соғлиқни сақлаш ходимларининг иш шароитини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, тиббиёт йўналишидаги қурилиш-реконструкция ишларини якунига етказиш билан боғлиқ муаммоли масалаларни тезкор ва жойида ҳал этиш учун тизим мутасаддиларига тегишли топшириқлар берди.

Савол-жавоблар якунида келгусида тиббиёт тизимида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар хусусида ҳам маълумот берилди. 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан