Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги тайинловларни амалга оширди
12.02.2022 11:07,  
404

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Сатвалдиев Нодиржон Абдувахидович Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Н. Сатвалдиев 2009 йилда Тошкент тиббиёт академиясини тамомлаб, ўз иш фаолиятини фармацевтик компанияси менежери сифатида бошлаган. Кейинчалик Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази пульмонология бўлими клиник ординатори, шифокор-статисти, Маслаҳат поликлиникаси мудири лавозимларида меҳнат қилган.

37 ёшли малакали шифокор 2020 йилдан ҳозирга қадар ушбу марказнинг бош шифокори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Абдуллаева Муаттархон Илесовна Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

М. Абдуллаева 1997 йил 1-Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаб, ўз иш фаолиятини Ангрен шаҳар шифохонасида врач-терапевт сифатида бошлаган. Кейинчалик Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 3-сон оилавий поликлиника бош шифокори лавозимида меҳнат қилган. У 2021 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига мувофиқ II даражали «Саломатлик» ордени билан мукофотланган.

Тажрибали шифокор 2017 йилдан ҳозирга қадар Яшнобод туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан