Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўлак ва пластик юзасида: коронавирус қанча яшайди?
19.03.2020 16:22,  
2087

Олимлар коронавирус турли хил юзаларда қанча муддат яшашини аниқлади.

АҚШлик олимларнинг огоҳлантиришича, коронавирус баъзи юзаларда уч суткагача яшаши мумкин. У энг узоқ муддат пўлат ва пластик юзаларда сақланиб туради. Аксириш натижасида ҳавога тушадиган вирион – вирус бўлаклари уч соат давомида яшашга лаёқатли бўлади. 

АҚШ Юқумли касалликлар ва аллергия бўйича миллий институти (NIAID) мутахассислари Хитой коронавируси турли хил юзаларда неча кунгача яшашини ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича, ушбу вирус пластик ва зангламайдиган пўлат юзасида энг узоқ вақт сақланиб туради. Тадқиқот натижалари New England Journal of Medicine журналида нашр қилинган. 

Тадқиқотчилар коронавирус билан касалланган киши аксирганида ва йўталганида вирус унинг атрофидаги буюмларга қандай таъсир қилишини моделлаштириш йўли билан ўрганди. Аксириш вазифасини бажариш учун улар аэрозол сепадиган махсус қурилмани ишлатишди. Кейин эса атрофдаги турли хил юзаларга тушган вирус қанчалик узоқ сақланиб туришини тадқиқ этишди.

Маълум бўлишича, аксириш натижасида тарқаладиган COVID-19 вируси камида 3 соат давомида яшовчан бўлиб туради. 

Пластмасса ва зангламайдиган пўлат юзага тушган вирус эса яна уч сутка муддат яшайди. Вирус картон қоғоз устида бир суткага яқин, мис устида эса тўрт соатгача яшайди. 

Аксириш ва йўтал воситасида ҳавога ажралиб чиққан вирус бўлакларининг ярми 66 дақиқада ҳалок бўлади. Шундай экан, аксирилгандан кейин бир неча соат ўтиб ҳам вирус вирионларининг бир қисми инсонни зарарлаши мумкин.            

Зангламайдиган пўлат юзасига тушган коронавирус бўлакларининг тенг ярми 5 соату 38 дақиқадан кейин ўлик ҳолатга келади, зарар бермайди. Пластмасс юзада худди шунча вирус бўлакларининг зарарсиз ҳолга келиши учун 6 соату 49 дақиқа талаб этилади. 

Картон қоғоз устида “ярим емирилиш” даври уч ярим соатда тугайди (вирус бўлакларининг қолган ярми яна бир суткагача фаол қолади). Аммо тадқиқотчилар бу натижалар баъзида фарқли чиқишини, шунинг учун ушбу маълумотларни талқин қилишда эҳтиёткор бўлиш кераклигини айтиб огоҳлантирган. 

Мис устига тушган вирус вирионларининг ярми 46 дақиқада ҳалок бўлади. 

Тадқиқотчилар COVID-19 коронавирусининг яшовчанлигини атипик (ноодатий) зотилжам қўзғатувчисининг яшовчанлиги билан ҳам солиштириб кўрган. Натижалар деярли бир хил чиққан.

“Бу ушбу икки вируснинг эпидемиологик (тарқалишга мойил) хусусияти бошқа омилларга асосланишини кўрсатади (чунки иккала вируснинг ҳам яшовчанлиги деярли бир хил, аммо юқумлилиги анча фарқ қилади)”, дея хулоса қилган тадқиқот муаллифлари. 

Бундай омиллардан бири – янги коронавирус билан касалланган кишиларда дастлаб унинг бирон аломати кўзга ташланмаслиги, аммо юқори нафас йўлларида вирус босимининг баландлиги туфайли (ҳаво-томчи воситасида) бошқаларга юқтириш эҳтимоли кўп бўлишидир. 

Аввалроқ АҚШ Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази директори Роберт Редфилд айнан турли юзаларга тушган коронавирус бўлаклари Diamond Princess саёҳати кемасида касаллик тарқалишига сабаб бўлганини айтганди.     

Умуман олганда, коронавируснинг барча турлари очиқ муҳитда яшаб қолишга деярли лаёқатсиз бўлади. 

Бироқ у сувнинг таркибида тўққиз суткагача, совутилган ва музлатилган ҳолатда эса бир неча йилгача яшаши мумкин. Ултрабинафша нурланиш (Қуёш нури), табиий ёғли эриткичлар ва муайян ювиш воситалари эса уни бир неча дақиқа ичида ҳалок қилади.

Антисептик воситалар ҳам коронавирусга қарши анчагина самарали. Тадқиқот натижалари аслидагидан фарқ қилиши мумкин, аммо Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) шу асосга кўра таркибида спирт бўлган антисептик воситалардан коронавирусга қарши фойдаланишни тавсия қилди.

Масалан, этанол кўплаб вируслар, хусусан, коронавирус таркибидаги оқсил қобиғини йўқ қилади. Оқсил қобиғи эса вирион – вирус бўлакчаларининг яшаши ва кўпайиши учун асос ҳисобланади. 

Аммо агар қўл ёғли ёки ўта ифлос бўлса – масалан, овқатлангандан ва боғда ишлагандан кейин – антисептикларнинг самараси камаяди. Бундай ҳолатларда имкон қадар қўлни совунлаб ювиш тавсия этилади. Бундан ташқари, антисептикларни пестицид ва оғир металларга қарши қўллаш бефойда.         

Таркибида 60%дан кам спирт бўлган воситалардан (алкоголли ичкиликлардан) антисептик сифатида фойдаланмаслик керак.

Биринчидан, улар турли вирусларга қарши турлича самара беради. Иккинчидан, алкогол вирусни ўлдирмайди, шунчаки, унинг ўсишини секинлаштиради. 

Хитой коронавируси айниқса кекса инсонлар учун хавфли. Айнан кекса ёшдагилар орасида касаллик билан оғриганларнинг ўлим кўрсаткичи энг юқори – 14,8%ни ташкил қиляпти. Тўққиз ёшдан кичик болалар орасида ўлим ҳолати қайд этилмаган. Шу билан бирга камида икки ҳолатда янги туғилган чақалоқларда коронавирус билан касалланиш қайд этилган – улар вирусни оналаридан юқтирган. 

39 ёшгача бўлган ёш гуруҳида ўлим даражаси ҳаммаси бўлиб 0,2%ни ташкил этяпти. Ёш ўтган сари бу кўрсаткич ошиб боради: қирқ ёшлиларда коронавирусдан ўлиш даражаси 0,4%, эллик ёшлиларда 1,3%, етмиш ёшга борганда бу нисбат 8%га етади ва уёғига ҳам ўсишда давом этади. 

Эркаклар аёллардан кўпроқ ўляпти – 2,8% га 1,7% нисбатида. Шунингдек, кўпроқ юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет, сурункали нафас касалликлари билан оғриганлар ҳам коронавирус туфайли вафот этяпти. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан